яхлит
билан улашинг
1. Қисмларга бўлинмаган; бир бутун ҳолда(ги).
-
Яхлит муз массаси. Яхлит ойнали деразалар. Яхлит пайкал.
-
Яхлит картадаги чигитлар бир текисда униб чиққан. Р. Азизхўжаев, Яшил чайла
-
Нутқимиз яхлит бир оқимдан иборат бўлмай, балки мазмун билан боғлиқ ҳолда бўлиниб-бўлиниб туради. УТА
-
Бир танишим меҳнат отпускасини ҳеч вақт яхлит олмасди. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи
2. Ягона бир, бир умумий; ягона.
-
Халқ хўжалигининг яхлит давлат режаси.
-
Султон Жўранинг Қалдирғоч эртак-достонида тинчлик барча эл-элатларнинг осойишталиги ва бахтли тақдирини белгиловчи энг асосий омил, деган яхлит ғоя илгари сурилади. Фан ва турмуш
3. Йирик (катта) қисмдан иборат; йирик.
-
Муз қатламларига урилиб, яхлит-яхлит муз парчаларини баландга ирғитаётган снаряд ва бомбаларнинг гумбурлаши тобора даҳшатли. Т. Рустамов, Мангу жасорат
-
Элчиев ҳам жамғармасидан яхлитини кўтариб, бозор-ўчар тараддудига тушди. Э. Аъзамов, Жавоб
4. Касрсиз, бутун, йирик.
-
Яхлит рақамлар.
ЯХЛИТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YAXLIT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
яхлит сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар