ястан
билан улашинг
1. Оёқ-қўлни узатиб, ётган ёки ўтирган ҳолда ўзини эркин тутмоқ; ясланмоқ.
-
Кампир диванда ястаниб ётарди.
-
Майсага ястаниб ётган Сувонжон Нигорага ён томондан келиб қўшилган жилғанинг лабини кўрсатди. С. Анорбоев, Оқсой
-
Мана бугун қулинг ўргилсин бир хиёбонки, кўланкасида ястангинг келади. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
-
Қўли креслонинг ён суянчиғига ястанган Латифжоннинг иссиқ билагига тегай-тегай деб турарди. Ж. Абдуллахонов, Тўфон
2. Ернинг маълум сатҳини қоплаб, эгаллаб ётмоқ, чўзилиб ёйилиб ётмоқ.
-
Нариги томонда эса, кун нурида қизиган оқ-сариқ қумлар ястаниб ётарди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Буларнинг орқасида шакар-қамиш, каноп, жўхори ва ҳар нав сабзавотлар билан қопланган кўм-кўк далалар ястанган. Ойбек, Нур қидириб
ЯСТАН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YASTAN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ястан сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар