хил
билан улашинг
Бирор нарсанинг нави, тури; зот, жинс.
-
Икки хил фикр. Атласнинг етти хил ранг жилоси.
-
Лекин Карим Тоиров дегани ҳам бўш келмайдиганлар хилидан экан. С. Аҳмад, Юлдуз
-
Ичимликларнинг қайси хилидан сўрасангиз — тайёр. С. Зуннунова, Олов
-
Дилдор қошларини, елкаларини учириб, минг хил муқом билан қўшиқ айтарди. С. Аҳмад, Уфқ
хил сўзи қатнашган жумлалар:
Бир хил
-
Кунлар бир хил, кунлар зерикарли. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Тош кўзага тушсаям, кўза тошга тушсаям, оқибат бир хил — тош синмайди, кўза синади. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Кўп лашкар вағирлашди, Тоғларнинг қуши учди. Қўрқоқнинг ҳуши учди, Бир хили отдан тушди. Юсуф ва Аҳмад
Бир хил бўлиб кетмоқ
-
У бўйинбоғини боғларкан, хотинига разм солиб, кўнгли бир хил бўлиб кетди. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
Хил тушмоқ (ёки келмоқ)
-
Кўп ўтмай [Набижон билан раиснинг] ораларидан ола мушук ўтадиган, гаплари гапларига хил келмайдиган бўлиб қолди. Ф. Насриддинов, Ота ўғли
ХИЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XIL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хил сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар