ложувард
билан улашинг
1. Тўқ кўк, яшилга мойил ҳаворанг тусли майда донадор, шишасимон ялтироқ минерал (қимматбаҳо безак тош сифатида ишлатилади ва мовий ранг бадиий бўёқ олинади).
-
Тоза ложувард устига олтиндан бўртма нақшлар солинган. Ойбек, Навоий
2. Тиниқ кўк, тиниқ кўк тусли.
-
Ложувард кўкда сайрашиб учаётган қушлар дарахтларга қўниб сахий қуёшга мадҳия айтаётгандек, басма-басга чуғурлашадилар. Н. Сафаров, Узоқни кўзлаган қиз
-
Юлдузлар ложувард чодирдан осилган электр чироқларидай ёруғлашиб, кўзларни қамаштирмоқда эди. С. Айний, Қуллар
ЛОЖУВАРД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
LOJUVARD сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ложувард сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар