арвоҳ
билан улашинг
1. Диний тасаввурларга кўра: фақат одам тириклигида, ҳаётида у билан бўладиган, вафотидан кейин тандан чиқиб, абадий мавжуд бўладиган ғайримоддий асос; руҳ.
-
Тирик мўминлар қарғишидан қўрқмасанг, марҳумлар арвоҳидан қўрқ. Газетадан
-
Шу ерни обод қилинглар. Ҳар ҳолда ота юртинг. Отангнинг арвоҳи ҳам шод бўлади. Ш. Холмирзаев, Бодом қишда гуллади
2. Марҳумнинг киши хаёлида кўринган шарпаси.
-
Севгувчи йигитни солмишдир йўлга, Тунда эртак айтган бир мудҳиш арвоҳ. Ҳ. Олимжон.
-
Шайх арвоҳдек бесас, бепарво турарди. С. Сиёев, Аваз
арвоҳ сўзи қатнашган жумлалар:
Арвоҳ оши
-
Султонбек сўз олди: Арвоҳ оши бермайман, ўғлимни туй қилмоқчиман, тўй дедим. Ойбек, Танланган асарлар
Арвоҳи пир ёки арвоҳ пири
-
Бўлмаса, уста Олим ўз уйига дўкон қурибдир денг-чи! — Дўкон қурибдир. Арвоҳ пири бермасдан-а? А. Қодирий, Ўтган кунлар
Арвоҳ капалак
Арвоҳ урди
-
[Қози] Тавба қилдим, худо! [Мулладўст:] Арвоҳ урди, қози! Ҳамза, Майсаранинг иши
Оч арвоҳ ёки арвоҳга ўхшаган
АРВОҲ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ARVOH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
арвоҳ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар