ис
билан улашинг
1. 1 Нарсанинг сезги аъзоси (бурун)га таъсир этиш хусусияти ва шу таъсир натижасида юзага келувчи сезги; ҳид.
-
Иси бор. Иси йўқ.
-
Қимирлатишдан райҳонларнинг ўткир иси ўқтин-ўқтин димоққа келиб уринар эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Боғма-боғ ошиб эсаётган шамол димоққа аллақандай хушбўй исларни олиб келади. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Тонгда тандир қиздирилди. Нон иси тарқади. Т. Малик, Ажаб дунё
2. кўчма Дарак берувчи белги, ишора.
-
Низомулмулк муҳим бир нарсанинг исини пайқагандай, атрофга аланглаб, индамасдан унинг орқасидан юрди. Ойбек, Навоий
-
Чоғимда, туҳматнинг иси келадиёв бу ишдан. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Оёқ остидаги нам тупроқдан инсон учун жуда яқин қон-қариндошлик иси димоққа уриларди. С. Анорбоев, Оқсой
-
— Жуда соз, бироқ, сиёсий, тарбиявий ишнинг иси ҳам йўқ, — деди Сайрамов. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
ис сўзи қатнашган жумлалар:
Ис билади
-
Ўн чақиримдан ис билади бу муттаҳам. Ис олмоқ Хуфиёна сезмоқ.
-
Шўрванинг исини олиб, старший билан элликбоши, қоровул кириб келди. Ҳамза, Паранжи сирлари
Исини чиқармаслик
-
Бизга нимани бу юрган эдинглар? Қизни олиб қочиш ҳам бир қанча вақт исини чиқармай сақлаш, шундайми? — Шундай. Ойбек, Танланган асарлар
-
Иккита хотинингиз борлигининг исини ҳам чиқармай, бугун учинчи хотинга уйланяпсиз А. Муҳиддин, Чап чўнтак
1. 1 У қадар қуюқ бўлмаган, кўринар-кўринмас тарздаги тутун; дуд.
-
Самовар карнайидан кўтарилаётган ис.
2. Ёнишдан ҳосил бўлган зарарли (заҳарли) газ, кўмир оксиди; ис гази.
-
Катта осма лампа тутаброқ ёнганидан, дўконхонадан ис ва қурум ҳиди билан тўлган ҳаво дарров димоққа урар эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Овқатдан ис ҳиди келарди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
3. Тугун ва чангдан шип ва деворларда, нарсалар юзасида ҳосил бўладиган нозик ипсимон, ипир-ипир нарсалар.
-
Хизматкорхонанинг деворлари, шиплари ўргимчак инлари, ипир-ипир қора ислар билан қопланган. Ойбек, Танланган асарлар
-
У [Умид] тахмондаги, шифтлардаги исларни супурги билан олиб, полни икки қайта ювди. Мирмуҳсин, Умид
ис сўзи қатнашган жумлалар:
Ис босиб (ўтирмоқ)
-
Бунақа, уйларда ис босиб ўтираверса, юрагига зардоб тўпланади-да. Далани, боғ-роғни кўрмаса, бундай тўй-пўй қилиб, кўнглидаги чигилни ёзмаса С. Нуров, Нарвон
Ис тегмоқ
-
Насимбой ўзида йўқ аҳволда, отаси узатган пулни қўлида чангаллаганча, ис теггандай каловланиб турарди. Муштум
-
Кўп хавотирланманг, холажон ўғлингизга бир оз ис тегибди. Муштум
Ис чиқармоқ
-
Ўғлимнинг қўлини ҳалоллатсам, сўйиб жиндак ис чиқарарман, деб умид билан боқиб юрган бир улоғим бор эди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
— Кеча одамларни нақ арвоҳ чалиб кетганмиш. Шунга бувимлар арвоҳ оши қилиб, ис чиқарибди, — деди Пирназар. Н. Мақсудий, Лайлатулқадр
ИС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
IS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ис сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар