мулзам
билан улашинг
Мунозара, баҳс, тортишув ва шу кабиларда енгилиб ёки бирор иши, хатти-ҳаракати учун лол, уятли, хижолатли ҳолатда қолган.
-
Соли отанинг баъзи тенгқурлари, машина ҳақида қалай фикрга келдингиз, дейишса, чол ўзини анча мулзам сезиб, бошини қуйи эгарди. С. Абдуқаҳҳор, Олтин водийларни кезганда
-
Мен ҳам маъюс ва мулзам ҳолда, гуноҳкор боладай, ичкарига кириб бордим. Муштум
мулзам сўзи қатнашган жумлалар:
Мулзам бўлмоқ
-
Боягидай мулзам бўлиб қолишдан чўчиб, ўзини тутди. М. Мансуров, Ёмби
-
Бош инженер мулзам бўлиб, ғулдурашга ҳам ҳоли келмай қолди. Муштум
Мулзам қилмоқ
-
Ғанижон қаерга борса, самоварда ҳам худди шу тўғрида гапириб, уни мулзам қилишади. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
МУЛЗАМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MULZAM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мулзам сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар