ушоқ
билан улашинг
1. Ноннинг майда бўлакчалари; увоқ.
-
Сухари ушоғи. Патир ушоғи.
-
— Қад-дини кўтаргунча, заводчи бойлардан солиқ олинмаслиги керак, — деди нон ушоқларини териб ўтирган Ёлмонбой. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Раҳмим келиб уларга, Айвончага дон сепдим. Ҳар хил нарса: қўноқ, сўк Ҳамда ушоқ нон сепдим. Уйғун
2. Жуссаси, гавдаси кичик, заиф, нимжон.
-
Ушоқ киши,
-
Ҳикояни тинглаган сарим, бу қотма, ушоқ чол кўз ўнгимда салобат касб этиб гавдаланарди. Ҳ. Назир, Узр, отахон
-
Ёши қирқ бешга бориб қолган ушоқ, пакана Нуруллаев турмада баттарроқ чўкди. Ж. Шарипов, Хоразм
3. шева Бола, бола-чақа.
-
[Оқсоқол:] Мўғул келиб, ўзимизни қул қилиб олса, хотин, ушоғимизни бозорга чиқариб сотса, яхшими? М. Осим, Ўтрор
УШОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
USHOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ушоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар