ушла
билан улашинг
1. Қўл, панжа билан дахл қилмоқ, тутмоқ.
-
Пешонасини ушламоқ. Икки қўли билан бошини ушламоқ. Кўкрагини ушламоқ.
-
бу текин томошадан завқланиб, қоринларини ушлаб, қотиб-қотиб кулишарди. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
-
Бу киши шунақа, боғдан деворларни ушлаб чиқиб кетмаса, ҳисоб эмас А. Қаҳҳор, Асарлар
-
Набижон беморнинг томирини ушлаб, юзига қаради. С. Зуннунова, Кўк чироқлар
2. Қўл, панжа, бармоқ(лар) орасига олмоқ, шундай ҳолда тутмоқ.
-
— Оғирроқ бўлинг, шайх! — деди сўйил ушлаб турган йўғон бир йигит. К. Яшин, Ҳамза
-
Эшик олдига етганида, негадир ўзининг ҳам ўша ёққа кета-ётганини сезиб, ҳаяжон ичида тутқични ушлади. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Ҳар замонда бир қўлида тўрхалта, бир қўли-да зонтик ушлаган қари-қартанглар, болалар ўтиб турибди. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
-
Ализамон унинг қўлидан ушлаб, тинчлантиргандек силаб қўйди. А. Обиджон, Аканг қарағай, Гулмат
3. Қўл билан тутиб олмоқ; тутмоқ.
-
Улар [қизлар] чимчиловчиларни қарғайдилар. Ушлаб олсалар, урадилар. Ойбек, Танланган асарлар
-
Қиз уни [товуқни] ушлаб олгани кўп уринди А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Войдод, ҳой, қўшнилар ушланглар ҳой, Абдураҳмон, ушла уни! С. Зуннунова, Олов
4. Қўлга олмоқ, қўлга туширмоқ (масалан, жиноятчини).
-
Бу ерга келиб, фақат айрим хавфли шахсларни кузатиб, уларни жиноят устида ушлаб, қамоққа ташлаш билан кифояланиб К. Яшин, Ҳамза
-
Бир неча солдат келиб, маҳбусларни ушлади, ясовул ҳаммасининг қўлига кишан урди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
5. Бирор ҳолатдан (кетиш, йўқ бўлиш ва шу кабилардан) сақламоқ; тутмоқ.
-
Уни то шу пайтгача икки нарса ушлаб турар эди: биродарининг уйига қуруқ қўл билан кириб боргиси келмасди. У шаҳид кетган бўлса, болалари зориқаётгандир, бир тишламдан бўлса ҳам у-бу олиб борай, дерди. Т. Малик, Ажаб дунё
-
Беаёв тонг яқинлашмоқда. Ёвдан тортиб олинган жойни ушлаб туришса, бас. Назармат, Жўрлар баланд сайрайди
-
У Зулфиқорни ортиқ ушлаб турмай, фотиҳа берди. Мирмуҳсин, Меъмор
6. Бериладиган ҳақни ёки унинг бир қисмини бермасдан чегириб олмоқ, олиб қолмоқ, тутиб қолмоқ (қарз, жарима каби тўловлар ҳисобига).
-
Кассир ойликдан беш сўм ушлади.
7. кўчма Сақламоқ, тутмоқ.
-
ёлғиз бошимга ҳам Тошкентдан, ҳам Марғилондан икки хотин ушлаб туриш оғирлик қила бошлади. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Саид ака, болалар эрталаб албатта сут ичишлари керак деб, кўп йиллардан бери мол ушларди. Ў. Умарбеков, Ёз ёмғири
8. Риоя қилмоқ, амалда тутмоқ (қонун-қоида, таомил кабилар ҳақида).
-
Ер-сув ишлаганники! Фақат ишлаган тишлайди! шиорини маҳкам ушлаб иш қилдик. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Шариатни маҳкам ушлаган хотин шаҳарда иккита бўлса, бири — мулла Норқўзининг хотини, иккинчиси — шу! А. Қаҳҳор, Майиз емаган хотин
9. Қўзғамоқ, тутмоқ (вақти-вақти билан авж оладиган касаллик ҳақида).
-
Кутилмаганда санчиқ ушлади.
-
Кумушни ўқтин-ўқтин оғриқ ушламоқда. А. Қодирий, Ўтган кунлар
ушла сўзи қатнашган жумлалар:
Нозик жой(и)дан ушламоқ
-
Дарҳақиқат, Кумуш энг нозик жойдан ушлаган эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Этагини ушламоқ
-
Ўртоқжон, мен сенинг раҳбарлигингда одам бўламан, деб этагингни маҳкам ушлаганман. А. Қаҳҳор, Қанотсиз читтак
УШЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
USHLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ушла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар