ушат
билан улашинг
1. Бўлак-бўлак қилиб синдирмоқ, майда бўлакларга бўлмоқ, ажратмоқ, синдирмоқ.
-
Қудрат нонларни ушатди, чой қуйди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Отхонада дийдираб, кунжара ушатиб, қўйларга беради. Ойдин, Ҳазил эмиш
-
тиши билан нўхатдек қандни ушатиб, бир қултум чой ичди Ойбек, Танланган асарлар
2. Урмоқ, уриб пачақламоқ.
-
— Уриб, жағини ушатмадингми? — Қодир гуваладек муштини ҳавода тўлғади. Н. Норқобилов, Бекатдаги оқ уйча
3. с.т. кам қўлл. Йирик пулни шу қийматдаги майда пуллар билан айирбош қилмоқ, майдаламоқ.
-
Юз сўмликни ушатмоқ.
ушат сўзи қатнашган жумлалар:
Патир (ёки нон) ушатмоқ
-
Орадан уч-тўрт кун ўтгач, нон ушатиб, фотиҳа ҳам қилинди. Ҳ. Нуъмон ва А. Шораҳмедов, Ота
-
Розилик бериб. патир ушатасиз, бир ойга қолмай, қизингизни ўйнаб-кулиб узатасиз. К. Яшин, Ҳамза
Рўзани ушатмоқ
-
Жаноби устоз! Рўзангизни ушатиб қўйдингизми? Латифалар
Таҳорат ушатмоқ
УШАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
USHAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ушат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар