гапир
билан улашинг
1. Фикрини оғзаки баён этмоқ; сўзламоқ, айтмоқ; нутқ сўзламоқ.
-
Ўйнаб гапирсанг ҳам, ўйлаб гапир. Мақол
-
Сафаров кулди ва эртага қилинадиган ишлар тўғрисида гапирди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Улфатларда ҳар ерларда ўлтирди, Султонхон дардини энди гапирди. Рустамхон
-
Шу икки фикр атрофида мунозара жуда қизиб кетди. Гапирмаган, тортишмаган одам қолмади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. Гапириш, сўзлаш қобилиятига эга бўлмоқ; тилга кирмоқ.
-
Нусратнинг икки ёшли ўғли катта бўлиб қолди, гапиради.
3. Талаффуз қилмоқ.
-
Сабогул одатича сўзларни бузиброқ русча гапирарди. С. Кароматов, Олтин қум
-
Қовоқлари ва бир қадар йирик юз ёноқларининг фарқига бормаган одам, уни [Ўрозни]
-
асло қирғиз демас, сартчани жуда яхши гапирар эди. Ойбек, Танланган асарлар
гапир сўзи қатнашган жумлалар:
Оғзингга қараб гапир
Бир гапириб, ўн куладиган
-
Она ўлимига дастлаб чидай олмаган каби кўринган Нури, секин-секин тақдирга тан берган, ҳатто аввалгидай бир гапириб, ўн куладиган бир ҳолга келган эса-да, ҳар келишда бақириб кирар эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
У [Рисолат] бир гапириб, ўн кулар, гап орасида Дилдордан гина ҳам қилиб қўярди. С. Аҳмад, Уфқ
Катта гапирмоқ
-
— Катта гапирманг! — Катта гапирсам, гапирмасам, — деди Хушрўй, — менинг феълим ҳар кимга маълум ва ҳаммадан ҳам сенга очиқ! А. Қодирий, Ўтган кунлар
Қаттиқ гапирмоқ
-
— Оғир бўлинг, қаттиқ гапирманг, бекам! Ханжарингизни ҳам бекитиб қўйинг! — деди Зулфиқор. Мирмуҳсин, Меъмор
Қизиқ гапларни гапирасан
-
Қизиқ гапларни гапирасан. Ахир, соқолим газлама савдоси билан оқарди. Мен дадил бўлмай, ким дадил бўлсин. Ойбек, Танланган асарлар
ГАПИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
GAPIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
гапир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар