Izoh.uz сайтида гап сўзининг изоҳи ва маънолари

гап

от

1. Сўзлар орқали баён этилган фикр; сўз, нутқ.

  1. — Сиз тушунмай ётибсиз! — деди Кумуш ва эшикдан оёқ товушини сезиб, гапни шу ерда тўхтатди. А. Қодирий, Ўтган кунлар

  2. — Бу ерда гапимга ҳеч ким қулоқ солмаса, райкомга бораман! — Тўпанисо шу гапни айтди-ю, рўмолини бошига солиб, уйдан чиқиб кетди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

2. Нутқ воситасида ифодаланган фикр, ўй, мулоҳаза.

  1. Ғуломжон ғалати бўлиб кетди. Кўнглига: Наҳотки, худо балоларни менга гоҳ пари, гоҳ дев сифатида юборса! — деган гап келди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

3. Маълумот, шингил ахборот, хабар; миш-миш.

  1. Ёдгор замонавий Италия архитектурасига оид гапларни яна ўқишга тушди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол

4. Умуман бирон иш, воқеа-ҳодиса ва шу кабилар

  1. Оламда нима гаплар?

  2. Ўлимдан хабарим бор-у, бу гапдан хабарим йўқ.

5. Гина, кудурат.

  1. Кўнглингизда шунчалик гапингиз бор экан, ота-онам шунчалик жонингизга тегган экан, бир оғизгина, ҳай хотин, мен сиқилиб кетдим, уй ажратиб чиқиб кетайлик, десангиз бўлмасмиди? А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

6. тлш. Тугал фикр англатган сўз ёки сўзлар бирикмаси.

  1. Бош гап. Содда гап. Кўчирма гап. Гап бўлаклари.

7. Гап келганда, отангни аяма!Танқидий фикр бўлаётганда, ҳеч кимни юз-хотир қилма.

  1. — Мажлисда катта-кичик деган гап бўлмайди, гап келганда, отангни ҳам аяма! — деди Сафаров. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

гап сўзи қатнашган жумлалар:

Гап билан бўлиб

Гапга берилиб, эзмаланиб, кўп гапириб.
  1. Булар гап билан бўлиб, хийла орқада қолиб кетишди. А. Қаҳҳор, Хотинлар

Гап бир жойдан чиқди

Ҳамманинг гапи, маслаҳати бир хил бўлиб чиқди.

Гап бу ёқда

Масала бошқа тарафда.
  1. Гап бу ёқда экан-да! Ҳалитдан йигитларга салом хат ёзишга уялмаган зумраша!

Гап бундай

Энди шундай.
  1. Гап бундай, қани яқинроқ ўтир-чи. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати

Гап бўлмоқ

Бошқалар муҳокамасига тушмоқ, гап-сўз бўлмоқ.

Гап йўқ

1. Ажойиб, жуда зўр.
  1. Каримга гап йўқ, у ўз ишининг устаси

2. Албатта, бошқача бўлиши мумкин эмас.

Гап ковламоқ

Гапни айлантириб, турли маълумотлар олмоқ.
  1. Нима қиласиз гап ковлаб! Ундан кейин, бу гаплар ҳам орага совуқчилик солса солар-ку, лекин менинг колхозга кириш ниятим совуқчиликни аллақачон солиб қўйган. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

Гап кўп

Қандайдир муаммо, сирли нарса бор.
  1. Энди пахтани нимага кузда сотмай, ёзда сотаётганига келсак, бунинг тагида гап кўп. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

Гап кўтара олмайдиган

Танқидга чидамсиз, жиззаки,
  1. Тўғри, сизнинг гап кўтара олмаслигингизни биламан. Лекин, нима қилай, гап келганда, отамни ҳам аямайдиган одатим бор. Муштум

Гап орамизда қолсин

Ўртамиздаги гапни, бу нарсани ҳеч ким билмасин.
  1. Мен, албатта, ишонмадим. Рост бўлган тақдирда ҳам ҳи-ҳи бу гап орамизда қолсин А. Қаҳҳор, Ҳи-ҳи

Гап отмоқ (ёки қотмоқ, ташламоқ)

Тегишиб ёки жаҳлини чиқариш учун киноя, кесатиқ маъноли гап, сўз айтмоқ; пичинг қилмоқ.
  1. — Ҳорунбек, иним, сиз нима дейсиз? — гап қотди меъмор. Мирмуҳсин, Меъмор

Гап очмоқ

Гап бошламоқ, гапирмоқ, сўзламоқ.
  1. Шароф Рашидович Отамурод билан сўрашгач, ипак пахта етиштириш истиқболларидан гап очди. Ўзбекистон қўриқлари

  2. Ифторни қилиб чиққан Маҳмуд Тоҳирга дарвоза олдида учради. Робиянинг акаси бўлган бу косиб йигит Андижон қўрғонига кетишдан гап очган эди: — Э, бу ниятлар ҳаммаси пучга чиқди! — деб Тоҳир унга тоғасидан эшитганларини айтиб берди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар

Гап сотмоқ

1. Бўлар-бўлмас, кераксиз гаплар гапиравермоқ, кўп гапирмоқ;
2. Гапирмоқ, сўзламоқ.
  1. Бир жангчи ҳозиргина рўй берган шовқин-сурон тўғрисида гап сотаркан, у овқатини бемалол еб, ўрнидан тургач, этигининг қўнжи қонга тўлганини пайқади. Ойбек, Қуёш қораймас

Гап тагида гап бор

Бу гап заминида қандайдир нарса, гап бор.
  1. Йўқ, Софя Борисовна, сиз сабр қилинг, мен тахминан фаҳмлаяпман, гап тагида гап бор [деди Эргаш]. А. Мухтор, Опа-сингиллар

Гап талашмоқ

Ўзаро бир фикрга келиша олмай баҳслашмоқ.
  1. Мана шунақа гап талашиб қолишса, илжайиб туриб, бир-бирини гап билан савалаб кетишади. С. Сиёев, Ёруғлик

Гап тамом!

Ҳаммаси аниқ бўлди; иш битди, бўлди; ортиқча гапга ҳожат йўқ.
  1. Чавандоз гап тамом! деган маънода қамчисини қўлига олди. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса

  2. Гап тамом. Бошқа саволга ўрин қолмади. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати

Гап ташимоқ

Бирор ерда айтилган фикрни иккинчи ерга, бошқа кишига етказиб турмоқ; чақимчилик қилмоқ.

Гап тегизмоқ (ёки тегдирмоқ)

Бировни танбеҳга дучор қилмоқ, танбеҳ олишига сабаб бўлмоқ.

Гап тегмоқ

Танбеҳ эшитмоқ, танқидга учрамоқ
  1. — Қани Ҳа, ундан кейин, ўртоқлар, — деб яна изоҳ берди Алимқул, — қўл қўйиш масаласида менга юқоридан ҳам, пастдан ҳам бир оз гап тегиб қолаётибди П. Турсун, Ўқитувчи

Гап тўқимоқ

Бирор шахс ёки нарса ҳақида уйдирма, ёлғон-яшиқ тўқимоқ, тарқатмоқ.
  1. Унинг [Йўлчининг] ахлоқ-сизлиги тўғрисида [Салимбойвачча] бирмунча гаплар тўқиди. Ойбек, Танланган асарлар

Гап бунда (ёки унда) эмас

Бу асосий масала эмас.
  1. — Гап унда эмас, — деди ҳожи, — умр, муроса деган гаплар бор А. Қодирий, Ўтган кунлар

Гап шу ерда қолсин

айн. Гап орамизда қолсин.
  1. — Лекин гап шу ерда қолсин, дурустми? — элликбоши қоронғи кўчага чиқди. Ойбек, Танланган асарлар

Гап шу

Хулоса шу, бўладиган гап шу.
  1. — Сиз менинг кўнглимни билмайсиз, Ўрмонжон ака. — Кўнглингни билиб қолармиз. Колхоз нима эканлигини сен ҳам билиб оларсан. Гап шу: ҳеч қаёққа бормайсан. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

Гап эшитмоқ

Бошқалардан танбеҳ олмоқ.
  1. Сени деб ўқитувчидан мен гап эшитдим.

Гап ўтмоқ

Икки киши орасида паст-баланд гап бўлиб ўтмоқ.
  1. Шу қий-чув ичида Мирзакаримбой билан хотини ўртасида бир оз аччиқ-тизиқ гап ўтди. Ойбек, Танланган асарлар

Гап ўғирламоқ (ёки термоқ)

Бошқаларнинг айтганларидан уларнинг фикр-ниятларини билиб олмоқ.

Гап қайтармоқ

Ўжарлик, қайсарлик қилиб, сўзга кирмаслик.
  1. Гап қайтарганингиз учун яна беш кун қўшаман. Йигирма кун ишлаб берганингиздан кейин келасиз. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати

Гап қилмоқ

1. Ҳамма ерда гапирмоқ, гап тарқатмоқ.
  1. Бошларига ҳеч тушмаса можаро, Ҳамма жойда гап қилмаса фуқаро. Ҳ. Олимжон

  2. — Тағин одамлар буни ҳам гап қилиб юришмасин! — деди Тожибой. П. Турсун, Ўқитувчи

2. Бирор шахс ҳақида нотўғри фикр тарқатмоқ.
  1. — Сизни Зиёдахон билан гап қилдим, — деди Қори Ўрмонжонга. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

Гап қистирмоқ

Айтилаётган сўз, нутқ орасига луқма киритмоқ.
  1. — Рўзимат ука, яхши, гапингга яна битта гапни қистириб ўтгин — деди Қамбарали ака. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

Гапга бичган ёки онаси гапга туғган

Гапга уста, гапдон, маҳмадона.
  1. — Абдишукурни худо гапга бичган, енгиб бўлмайди, — деди Жамолбой пихиллаб. Ойбек, Танланган асарлар

Гапга кирмоқ

Сўзга қулоқ солмоқ, бўйсунмоқ.
  1. Ҳазратқул ювош, нима деса, гапга кирадиган боладан бунақа гап чиқишини сира ўйламаган эди, гангиб қолди. С. Аҳмад, Юлдуз

Гапга солмоқ

1. Яхши гап билан йўлга солмоқ.
  1. Аҳмоқни урма, сўкма, гапга сол. Мақол

2. Гап билан банд қилмоқ; турли сўроқлар бериб, воқеани аниқламоқ.
  1. Ўтган-кетган кампирларнинг қўлига чой тутқазиб, гапга солади. Муштум

  2. [ Кампир] Келинларни ўсмоқчилаб гапга солар, эшитганларини эрига сўзлар, чол эса дарров Қоратойга етказар эди. Ойбек, Танланган асарлар

Гапга тун кийгизмоқ

Бежаб гапирмоқ, муболағали гапирмоқ.
  1. Оббо сиз-эй Хўп гапга тўн кийгизасиз-да Н. Сафаров.

Гапдан гап чиқиб

Гап бир-бирига уланиб.
  1. Гапдан гап чиқади, деганларидек, нонушта пайтида бек тўсатдан меъморга мурожаат этиб, бу ерда бирон ой қолиш иложи йўқмикан, муҳим бир илтимос, узримиз бор эди, деди. Мирмуҳсин, Меъмор

  2. Гапдан гап чиқиб, одамзоднинг пасткаши қанақа бўлишига бориб тақалди. С. Аҳмад.

Гапидан илинмоқ

  1. Унинг гапи оғзида қолди, кўзлари хиёл кенгайиб, ним очиқ лаби титради. П. Қодиров, Уч илдиз

Гапим гап

Сўзим бир, аҳдим ягона, қатъий.
  1. Йўқ, ҳалиги гапим гап. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати

Гапини бировга бермайдиган

Ўзининг гапини маъқуллайдиган, ўзини билағон ҳисоблайдиган.
  1. Шаддод, гапини бировга бермайдиган, эркакшода Асрора звенога бошлиқ эди. С. Аҳмад, Уфқ

Гапини икки қилмаслик

Илтимос ёки таклифни сўзсиз бажаришлик.
  1. Иноят оқсоқол ёшлигидан бир гапини икки қилмаган қизини бунақа харжлардан тиёлмасди. С. Аҳмад, Уфқ

  2. Соҳиб қори яна пўписа қилди: — Гапимни иккита қилсанг, сендай қизим йўқ! Билиб қўй шуни. И. Раҳим, Чин муҳаббат

Гапини йўқотиб қўймоқ

Маълум руҳий таъсир натижасида фикрнинг давомини унутиб қўймоқ; эсанкираб, нима дейишини билмай қолмоқ.
  1. — Йўқ, мен ҳаммаси демоқчи эмасман, баъзи бирлари, — деди Бўтабой ака ва гапини йўқотиб қўйди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

Гапини олмоқ

1. Бирор нарса, иш ҳақида ўзганинг фикрини, мақсадини билмоқ.
  1. [Қосим:] Тезроқ ўзим бориб, терговчининг гапини олай, фалокат босиб, ишнинг миси чиқиб қолмасин. Муштум

2. Маълумот олмоқ.
  1. Кампирдан бошқа ортиқча гап ололмагач, у [қўшни хотин] ингичка бўлиб, бурилиб чиқиб кетди. Мирмуҳсин, Умид

Гапини оғзидан олмоқ (ёки илиб кетмоқ)

Сўзлаб турган кишининг гапини тўхтатиб, ўзи гап бошламоқ.
  1. — Бизлар билан кўлга овга чиқинглар, — деди у Жапақнинг гапини оғзидан олиб. А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси

Гапни айлантирмоқ

Суҳбат йўналишини бошқа тарафга бурмоқ.
  1. Алимардон ҳаммаси тамом бўлганини янада чуқурроқ ҳис этди. Гапни айлантириб ўтиришдан фойда йўқлигини билиб, кўнглидаги бор гапни айтди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол

Гапни бир ерга (ёки жойга) қўймоқ

Бир маслаҳатга келмоқ, келишмоқ.

Гапни (бошқа ёққа) бурмоқ

айн. Гапни айлантирмоқ.
  1. Икромжон гапни бошқа ёққа бурворди. С. Аҳмад, Уфқ

  2. — Гапни бошқа ёққа бурмоқчисиз-а, хап сизними! Хотинлардек ҳийлакори бўлмас экан дунёда, — деб уни гапга солмоқчи бўлдим. Ойдин, Ҳикоялар

Гапни бўғмоқ

Бир кишини сўзлашдан тўхтатмоқ.
  1. Ҳикматилла яна гапга киришган эди, Зойиржоннинг ёнида ўтирган Наргиза ўрнидан туриб кетди. Оппоқ юзи жаҳлдан қизариб, тез-тез гапириб ташлади: — Нега бировнинг гапини бўғасиз. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол

Гапни чуваламоқ

Бирор нарсани билиш учун гапни чўзмоқ.
  1. Нури бу йигит тўғрисида кўпроқ нарса билишни исташ билан баравар, бу қизнинг унга муносабатини очиш каби яширин бир ният билан гапни чувалади. Ойбек, Танланган асарлар

Гапнинг белига тепмоқ

Суҳбатга халал бермоқ, суҳбатни бузмоқ.

Гапнинг мағзини чақмоқ

Масаланинг моҳиятига тушунмоқ.
  1. Бувниса хола, Салтанат Маҳкам акаларникига кириб кетгандан сўнг, гапнинг мағзини чақди. Р. Файзий, Сен етим эмассан

Гапнинг очиғи

Тўғрисини айтганда, тўғриси.
  1. Лекин, гапнинг очиғи, Каримовнинг ҳам аҳволи паришонроқ эди. Муштум

  2. Гапнинг очиғи, мана шу ҳовли сеники. У. Исмоилов, Сайланма

Гапнинг пўсткалласи

Хулласи калом, хуллас.
  1. Гапнинг пўст калласи, дўстинг Хўжақул ҳам Ҳамроқул Турсунқулов бўлишни бир орзу қилган эди-да, оғайни. О. Ёқубов, Учрашув

Гапнинг тагига етмоқ

Бирор воқеа-ҳодисанинг асл сабабини аниқламоқ; масаланинг туб моҳиятига тушуниб етмоқ.

Гапнинг қисқаси

Хулласи калом.

Ана шунақа гаплар

Ишлар шундай.
  1. — Ана шунақа гаплар, Сидиқжон, шунақа гаплар. Йигирма бирни бир қилишимиз керак, бир! — деди ва ўрнидан турди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

Бир гап бор

Бирор сирли нарса мавжуд, қандайдир маълум бўлмаган нарса бор.
  1. Изланишларим шунга келиб тақалди, демак, михда бир гап бор. Фан ва турмуш

  2. — Бунда бир гап бор, — деди Олга Петровна, курсидан туриб. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

Бир гап бўлар

Охири бир натижа билан якунланар.
  1. Қани, турларинг, лапашанглар, қоринни тўйғазиб олайлик, кейин бир гап бўлар. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса

  2. Масалан, беш ҳўкиздан бир қўшни, боғли ерларнинг ярмини ўғлига ажратса, унинг юки анча камаяди. Обжувоз бўлса, майли, бир гап бўлар. П. Турсун, Ўқитувчи

Бир гап бўлдими?

Бирор воқеа, ҳодиса содир бўлдими?
  1. Мансур Муслим! Сенга бир гап бўлдими? шундай вақтда иш кўрсатмасак, қачон кўрсатамиз?! Н. Сафаров, Танланган асарлар

Бошқа гап эди

Бошқача иш тутиш мумкин эди.
  1. Бу кампирнинг устидан қаёққа дод деб бораман, бирон жойда ишласа, бошқа гап эди. Муштум

Бу бор гап

Бу ҳақиқат, бу аниқ.
  1. Чал бошини буриб, носини туфлади, сўнгра тамшаниб туриб, ишонч билан деди: — Бу бор гап! П. Турсун, Ўқитувчи

Бўладиган гап

Амалга ошиши мумкин бўлган тўғри фикр.
  1. — Низомиддинов, — деди раис ўрнидан туриб, — сиз одамларнинг вақтини олаётирсиз ахир. Бўладиган гапни гапиринг! А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

Бўлмаган гап

Беҳуда, йўқ нарса, асоссиз нарса.
  1. — Риёзиёт бўлмаган гап, ўзини билган кимса бунақа ишлар билан бошини қотириб юрмай, ҳарб-у зарбни машқ қилгани маъқул, — деди [Иброҳим Султон]. Мирмуҳсин, Меъмор

Бўладиган гап шуки

айн. Гапнинг пўст калласи.
  1. Бўладиган гап шуки, камбағаллар мажлис қилиб, сизнинг хўжалигингизни тугатишга, ўзингизни Капсанчилар қишлоғидан бадарға қилишга қўл кўтаришди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

Дув-дув гап

Бирор воқеа, ҳодиса ҳақида миш-миш.
  1. Кунлардан бир куни маҳаллада дув-дув гап бўлиб қолди: Мухторхон домла уйланармишлар! А. Қаҳҳор, Тўйда аза

Икки гапнинг бирида

Ҳар бир гапида, мунтазам, доимо.
  1. Бувим ҳам, болалар ҳам икки гапнинг бирида “кал“, Ҳожикал, деб камситишади [деди Саид]. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ

  2. Икки гапнинг бирида пешонасига уриб, гоҳ бўғилиб ва гоҳ қотиб-қотиб кулиб, одамларни кулдириб ҳикоя қилди. А. Қаҳҳор, Минг бир жон

Катта гап

1. Катта, муҳим масала, иш;
2. Кўчма ўз имкониятидан ташқари гапларни гапирадиган қуруқ одам.

Кўнглингизга (бўлак) гап келмасин

Хафа бўлманг, кўнглингиз оғримасин.
  1. Мезбонлар дилсиёҳлик кайфиятини яширишга уринишди, аммо ётар маҳалигача бу бир неча мартаба юзага чиқди ва, оқибат, меҳмоннинг кўнглига бўлак гаплар келмасин учун, икки орада ўтган гапни айтишга мажбур бўлишди. А. Қаҳҳор, Мирзо

Майда гап

1. Турли хил иккинчи даражали гап-сўз.
  1. Қани, шулардан бирини анҳор бўйига ташлаб, барча майда гапларни унутиб, кўнгилга яқин чор улфатинг билан отамлашсанг. Гулдаста

2. Шундай гапларни кўп гапирадиган шахс; вайсақи; иғвогар.

Нима гап?

Нима бўлди, нима янгилик?
  1. Қишлоқларда нима гаплар бор экан? Бир суҳбат қил. Аста-секин сўра сен. Ҳ. Олимжон

Нима гап-у нима сўз

Нима бўлади-ю, нима қолади.
  1. У аллақандай офатни ҳис қилиб, хатга кўз югуртирди. Суннат: Мени армияга олишди. Уч йилгача нима гап-у нима сўз, йўлингиз очиқ, эрга тегиб кетаверинг. Ҳозир эски замон эмас, бунақа нарсаларнинг унчалик аҳамияти йўқ, деган мазмунда ёзибди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол

Оғир гап

1. Дилни оғритадиган, кишига озор берадиган гап, хабар;
2. Мушкул иш, қийин муаммо.
  1. — Менимча, уйланишдек нозик бир иш дунёда йўқдир, — деди Раҳмат ва Отабекка юз ўгирди: —Уйланган хотининг таъбингга мувофиқ келса, бу жуда яхши, йўқса, мунчалик оғир гап дунёда бўлмас. А. Қодирий, Ўтган кунлар

Тайинли гап

Аниқ, маълум, муайян гап, фикр.
  1. Бироқ доктор уни [Сидиқжонни] қўл учидагина кўрди, дори бермади, тайинли бир гап ҳам айтмади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

Турган гап

Аниқ, шубҳасиз.
  1. Фурсат бой берилдими, ишнинг кейин кетиши турган гап. Н. Сафаров, Жасоратнинг давоми

  2. Эртага, турган гап, далага одам чиқмайди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

Хунук гап

Ёмон, совуқ хабар, иш.
  1. Лекин кузда, подани кўчириб қишлоққа тушганимизда, Сайфидан хунук бир гапни эшитдим. С. Сиёев, Ёруғлик

Ўзингиздан қолар (ёки ўтар) гап йўқ

Ўзингизга маълум, сиздан яширадиган нарса йўқ.
  1. Гап ўргатмоқчи эмасман, ўзларидан қолар гап йўқ. А. Мухтор, Опа-сингиллар

  2. Бу иш кечаси бўлгани маъқул. Кундузи бўлса, ўзингиздан ўтар гап йўқ, хунукроқ кўринади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

Ўтган гапга салавот

Бўлар иш бўлди, энди бефойда.
  1. Қурбон ота Ўрмон.жоннинг ёнига чўкка тушиб: — Ўрмонжон, ўғлим, бола бечорага бир ёрдам қилгин, ўтган гапга салавот, — деди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

Ўғил бола гап

Энг тўғри гап, ҳақиқий гап.
  1. — Ҳа балли! Мана буниси ўғил бола гап бўлди, — деди чол завқланиб. О. Ёқубов, Қаҳрамон излаб

Ҳеч гап йўқ

1. Бирор ҳодиса рўй бермади, тинчлик.
  1. Бизнинг орамизда ҳеч гап йўқ, қасам ичаман. Ҳеч гап йўқ! Ҳеч гап бўлмаганидан кейин рашк ҳам бўлмайди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

2. Ҳеч нарса йўқ.

Ҳеч гап эмас

Қийин эмас, арзимайдиган, осон иш.
  1. Қурбон ота бошлаб берсалар, у ёғи ҳеч гап эмас. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

  2. Ёш олимнинг [Берунийнинг] мусофирчиликда бошидан кечирган кулфатлари бу ташвишлар олдида ҳеч гап эмасди. М. Осим, Жайхун устида булутлар

  3. Қўшниларга ёрдам бериш сиз учун ҳеч гап эмас. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли

Дўст-тенгқур, ҳамкасаба улфатлар орасида навбати билан ҳафта ёки ойда улардан бириникида ўтказиладиган зиёфат; улфатчилик.

  1. Бугун жума бўлгани учун Ҳакимбойвачча ва Мирзакаримбой ўз улфатлариникига — гапга кетишган. Ойбек, Танланган асарлар

гап сўзи қатнашган жумлалар:

Гап бермоқ

Ўз навбати келган куни улфатларига зиёфат бермоқ.
  1. Яна бир ҳафтадан кейин Салим акам гап берармишлар. Ойбек, Танланган асарлар

Гап емоқ

Шундай улфатчилик, зиёфатда мунтазам иштирок этмоқ.
  1. Қишнинг узун кунлари бу ерда улфатлар гап ейишади. П. Турсун, Ўқитувчи


ГАП сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

GAP сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
799
Сўзнинг тескари ёзилиши
паг
Ҳарфлар сони
3
Кўришлар сони
774

гап сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing

Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар

гап сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, гап сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+