гап-сўз
билан улашинг
1. Айтиладиган гап, сўз; нутқ.
-
Бу ҳақда гап-сўз бўлиши мумкин эмас [деди Абдусалом]. Ж. Шарипов, Хоразм
2. Суҳбат, гурунг.
-
Икки ўртадаги гап-сўз йўл узоқлигини билдирмас эди.
-
Гап-сўз бир-бирига илашмади. Ойбек, Танланган асарлар
3. Овоза, миш-миш гап.
-
Қўқонда Ҳаким-бойвачча хизматкорининг қизини олибди, деган гап-сўз ҳам бўлмас. Ойбек, Танланган асарлар
-
Агар сизга оғир тушмаса, юртдаги гап-сўз босилгунча, бирор йил Тошкентда турсин, сўнгра Марғилонга борсин, дердим! А. Қодирий, Ўтган кунлар
гап-сўз сўзи қатнашган жумлалар:
Гап-сўзга қолмоқ
-
— Ҳа, ўқидик [хатни], — Ҳалима опа қизариниб кулди. —Ким билсин, ёш раис, гап-сўзга қолмасин деб қўрқувдик-да, айланай. О. Ёқубов, Бир фелетон қиссаси
-
— Олган мажбуриятимни бажариб келмасам, гап-сўзга қоламан, — деди Нафиса онасига. Ғайратий, Узоқдаги ёр
Гап-сўзда йўқ
-
Ҳозирги афтини кўрган киши уни \Рўзиматни\ гап-сўзда йўқ, ўзи тўнггина бир йигит гумон қилар эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
ГАП-СЎЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
GAP-SO‘Z сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
гап-сўз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар