пайдо
билан улашинг
пайдо сўзи қатнашган жумлалар:
Пайдо бўлмоқ
-
Кейинги йилларда Хива атрофида янгича тарзда қурилаётган қишлоқлар пайдо бўлаётган эди. С. Сиёев, Ёруғлик
-
[Бой:] Бу Эшмат, бу Тошмат деб кўрсата берсак, орамизда фитна пайдо бўлади. Ойбек, Танланган асарлар;
-
Азизхон сувда мириқиб шўнғиб, қулочкашлаб сузиб юраркан, унинг тепасида Жўра полвоннинг қораси пайдо бўлди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Суви қочган нон, олмачой билан нонушта қилишаётганда, Гадойвой пайдо бўлди. Ҳ. Ғулом, Феруза
-
Дарров қалам-дафтарни олиб Баён-қул ака пайдо бўлди. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Кўп қаватли бинолар гоҳ булутлар соясига қўшилиб, йўқ бўлиб кетади, гоҳ яна қуёш чиқиб, оламга иссиқ-иссиқ нур сочганда, қайтадан пайдо бўлади. П. Қодиров, Уч илдиз
-
Ерда ҳаётнинг пайдо бўлиши.
-
Тош Эронга ўтди ва салкам юз йилдан сўнг унда Кожар Фатҳали шоҳ султон (ҳижрий 1242-йил) деган ёзув пайдо бўлди. С. Кароматов, Олтин қум
-
Анвар Муқаддамнинг чеҳрасида бир лаҳза ғам соясига ўхшаш аллақандай ҳайрат пайдо бўла бошлаганини пайқаб олди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Кўкламда одамлар кўнглида кўтаринкилик пайдо бўлади. Газетадан
Пайдо қилмоқ (ёки этмоқ)
-
Қанот пайдо қилмоқ. Ҳавас пайдо қилмоқ. Ҳасад пайдо қилмоқ.
-
Қимиз кайфи, от миниш завқи унга гўё қанот пайдо қилиб учирди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Ноннинг хоми гард пайдо қилар, Гўштнинг хоми дард пайдо қилар. Газетадан
ПАЙДО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PAYDO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пайдо сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар