пай
билан улашинг
1. анат. Тана мушакларини суякка бириктириб турувчи мустаҳкам, эластик тўқима.
-
Сўйилган қўйни пайидан осмоқ.
-
Отақўзининг кўзлари қисилиб, жағ пайлари туртиб чиқди. О. Ёқубов, Диёнат
-
Я на ҳар қандай гўштда пай, чочўсар, тоғай каби бириктирувчи тўқималар бўлади. К. Маҳмудов, Ўзбек тансиқ таомлари
2. сифатдош Кўчма Меҳнатда пишган, чайир.
-
У қоп-қора, қотма, вужуди пай бир йигит бўлиб, афтидан ёшини чамалаш қийин эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Забардаст, паҳлавон, кўркам, келишган, Вужуди пай, чайир, меҳнатда пишган. Ҳабибий
3. эскирган Оёқ, қадам.
-
Бу янглиғ муддате йўл қилдилар тай, Ки Арман кишвариға қўйдилар пай. А. Навоий.
пай сўзи қатнашган жумлалар:
Пайини қирқмоқ
-
Ҳозир эса онасининг қорнидан кеча тушган тирранчалар ҳам нуқул катталарнинг пайини қирқиш, кўпчилик олдида обрўсизлантиришни ўйлайди. Д. Нурий, Осмон устуни
-
— Қизиқ одамлар, — деди у яна, — бир-бирини кўролмайди: ўзидан чиққан ёқмайди, юқоридан келганни сиғдирмайди Давроновнинг ҳам пайини қирқишди. И. Раҳим, Ихлос
(асосан ў.п. ва ж.к. шаклида) Бирор мақсадни амалга ошириш йўлидаги астойдил ҳаракат, уриниш, қасд.
-
Холдор ишга кириш пайида уч-тўрт жойга учради. И. Раҳим, Зангори кема капитани
-
У [Қўзибой] чўққига чиқиб Тошбулоқни топишда ҳам биринчи бўлиш пайида эди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
пай сўзи қатнашган жумлалар:
Пайига тушмоқ
-
Билим олиш пайига тушмоқ. Пул топиш пайига тушмоқ.
-
Қори ўйлаб-ўйлаб, шер ёзиб, пул топишнинг пайига тушади. С. Аҳмад, Сайланма
-
Оқсоқол Ғиёсиддинни куёв қилиш пайига тушиб, тез-тез уйига чақирадиган бўлди. С. Аҳмад, Ҳукм
-
— Милиция пайимизга тушганга ўхшайди, — деди шофёр орқага аланглаб. Ё. Шукуров, Уч савол
Пайида(н) бўлмоқ
-
Ўқишнинг пайида бўлинг, болалар.
-
Ҳунарни ўрганиш пайидан бўлгин, болам [деди кампир Саидага]. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
-
Сен ҳам ахир қараб турмасдан, бошқачароқ йўл билан бўлса ҳам, тирикчиликнинг пайида бўлсанг, ўғлим. Ғ. Ғулом, Танланган асарлар
Пайида юрмоқ
-
У бир нарсанинг пайида юрибди.
-
Абдужабборхўжа пулни кўрганда, раҳм-шафқатни унутиб қўядиган, ғайратли, бўшбаёв одамларни ишлатиб, бойлик орттириш пайида юрган кишилардан эди. М. Осим, Тилсиз гувоҳ
пай сўзи қатнашган жумлалар:
Пай урмоқ
-
Узумларни пай урмоқ.
иқт. Бирор ширкат, акциядорлар жамияти ишида қатнашиш учун қўшиладиган ҳисса, улуш.
-
Пай пули. Пай қўшмоқ.
-
кўплаб акциядорлар ўзларининг сотиб олган акция ва пайлари эвазига дивиденд, яъни даромад олишлари керак. Газетадан
-
Пай бўйича ҳам унинг эгаси, қўлидаги пай миқдорига қараб, умумий даромаддан ўз улушини олади. Газетадан
ПАЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PAY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пай сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар