бўйича
билан улашинг
1. кўм. (бош келишикдаги сўз билан)
2. Мувофиқ, биноан, кўра.
-
Буйруқ бўйича. Қонун бўйича.
-
У шарт бўйича Шоқосимга овқат, ётиш учун жувозхона олдидан бир ҳужра берди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Бир кун кечаси у [Отабек] янги одати бўйича алла-қаёққа кетган эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Бу Ўроз ҳар кунги одати бўйича, жийдага суялиб, ўзи ясаган кичкина дўмбирасини чала кетди. Ойбек, Танланган асарлар
3. Оид, тегишли, доир.
-
Классик кураш бўйича мамлакат чемпионати бошланди. Газетадан
-
Рота бўйича навбатчи, кичик сержант Назаров эшитади. Газетадан
-
Чиннига гул солиш бўйича ишларни ишчи-рассом бажаради. Газетадан
-
Саводсизликни тугатиш бўйича ўқиш бир қадар йўлга тушиб қолди. К. Яшин, Ҳамза
4. Соҳасида, масаласида.
-
Ҳотам ака бригадаси мева етиштириш бўйича биринчи ўринга чиқиб олди. Назармат, Жўрлар баланд сайрайди
-
Станциянинг директори мен эмас, Сизсиз, қолаверса, министрликнинг асаларичилик бўйича инспектори ҳам сизсиз. Муштум
5. Ҳолатида, шаклида.
-
Атроф тинч, саҳро яратилган бўйича гўё қотиб қолгандай. К. Яшин, Ҳамза
6. Ҳудуд-жой номлари билан бирга келиб, ҳаракат, ҳодиса ёки воқеанинг шу жойга тааллуқли эканлигини билдиради.
-
Туман бўйича. Вилоят бўйича.
-
Бултур бутун Ўзбекистон бўйича пахтадан рекорд ҳосил олинди. Газетадан
-
1985 йили Европа бўйича узун мўйловлилар орасида биринчиликни олган туркиялик Аюб Тўпчи ўз мўйловини беш миллион лирага суғурта қилди. Газетадан
бўйича сўзи қатнашган жумлалар:
Шу бўйича
БЎЙИЧА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BO‘YICHA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бўйича сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар