бўйла
билан улашинг
1. Ўз бўйи билан ўлчамоқ.
-
Сувни бўйламоқ.
-
Ўлан эсга келмайди, ўйласам; Қорасув бўй бермайди, бўйласам. Оқ олма, қизил олма
-
Ёр ваъдаси қийин экан, дўстларим, Дарёга ташладим, бўйим бўйламай. Қўшиқлар
2. Бўйнини чўзиб қарамоқ; интилмоқ.
-
Ҳамсоямиз Қулмат полвон бозорлаб келди. Девордан бўйлаб, нарх-навони сўрадим. Т. Мурод, От кишнаган оқшом
-
Қизчадан негадир дарак йўқ. Садбархон айвондан ўша томонга бўйлаб қўярди. С. Зуннунова, Гўдак ҳиди
-
Нигора дадасининг ёнига бориб, секин газетага бўйлади. С. Зуннунова, Гўдак ҳиди
-
Ўзинг яшаётган чаманзордан туриб, олисдаги, энди сенга бегона бўстонга бўйлайсан. Ёшлик
3. Сув, йўл ва шу кабиларни ёқалаб бормоқ.
-
Йўл бўйлаб бормоқ. Ариқ бўйлаб юрмоқ.
-
Юринг, ўртоқ, ўйнайлик, дарёларни бўйлайлик. Қўшиқлар
-
Дунёдаги энг мароқли сайр болалик йилларини ўтказган кўчалар бўйлаб сайр этиш бўлса керак. С. Сиёев, Отлиқ аёл
-
Йўлчи саватни кафтида тутиб, Кальковуз сувини бўйлаб, Тахтапул гузарига чиқди. Ойбек, Танланган асарлар
БЎЙЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BO‘YLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бўйла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар