бўйин
билан улашинг
1. (3-шахс бирликда — бўйни)
2. Одам ва умуртқали ҳайвонлар гавдасининг бош билан танани бириктирувчи қисми.
-
Ўғрини солсанг қўйнингга, Сиртмоқ тушар бўйнингга. Мақол
-
Хотин — бўйин, эр — бош. Мақол
-
Тонгнинг майин шабадаси Нусратбекнинг бўйинларини ёқимли силаб-сийпалади. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
-
Тўрткўз бўрининг бўйнидан қаттиқ тишлаб, у ёққа-бу ёққа юлқилаб кўрди. С. Анорбоев, Ҳамсуҳбатлар
-
Қора кўзлари учқун сочиб порлайди. Кўкраклар баланд. Бўйни оқ марвариддай силлиқ, лаблари эҳтиросли. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
3. Баъзи асбобларнинг ингичка узунчоқ қисми; бўғиз.
-
Дуторнинг бўйни. Шишанинг бўйни.
-
Деворига толгул ва бўйни узун офтобанинг сурати солинган баланд айвон. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Нўш этиб, уйга келурман, ерда турмайдур оёқ, Шишалар бўйни узилсин, бош эгиб қон йиғласин. Ҳабибий, Девон
4. тех. Ўқ, вал ва шу кабиларнинг подшипникка ўрнатиладиган қисми.
-
Вал бўйни.
бўйин сўзи қатнашган жумлалар:
Бўйин букмоқ
-
Бу даҳшатни, офатни, у, эҳтимол, бир тақдир, бир зарурият деб тушунганда, балки камтарлик билан бўйнини буккан бўлар эди. Ойбек, Танланган асарлар
Бўйин эгмоқ (ёки солмоқ)
-
Иккала от узоқ йўл босиб ҳориганидан, оғир бошларини кўтаришга мажоли келмагандай, бўйинларини эгиб турарди. С. Анорбоев, Оқсой
-
Эгилган бўйинни қилич кесмайди. Мақол
-
Шунда ҳам ўзидан паст деб юрган кишисига бўйин эггиси келмади. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Кумуш уялиб, зўрғагина салом берди ва Юсуфбек ҳожининг яқинига келиб, бўйин эгди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Бўйин эгиб ҳаммаси, Таъзим қилиб туради. Ойсулув
-
Душманга бўйин эгма. Мақол
-
Эски раислар бўйин эгармикан бу ёш жувонга. И. Раҳим, Ихлос
-
Эшбоев бу такаббур, безбет болани бўйин эгишга мажбур қилолмаган эди. Ёшлик
Бўйин қисмоқ
-
[Отам] Бир кун эримнинг узоқ сайилга кетганини эшитиб, уйимга етим боладек бўйнини қисиб кириб келди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Бўйин бермоқ
-
У бировга бўйин беришни ёмон кўра-ди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Икки йигит чопа келиб, унинг жиловидан тутишди. Қора Бахмал бўйин бермай, силтаб ташларди. С. Аҳмад, Жимжитлик
Бўйин бурмоқ
-
Сал норозилик қилиб, ишдан бўйин бурганларнинг боши балога қолар, бундайларга сургун, бадарға доим таҳдид солиб турарди. К. Яшин, Ҳамза
-
— Сиз, устод, бир нима десангиз, биз бўйин бурган эмасмиз, — деди Меъморнинг чеҳраси очилиб. Мирмуҳсин, Меъмор
Бўйин сунмоқ
-
Номардларга асло сунма бўйнингни, пуч ёнғоққа тўлдиради қўйнингни. Мақол
Бўйин товламоқ (ёки тортмоқ)
-
Дарвеш Али қўзғолонини бостиришга Алишернинг ўзини юборинг. Ё Алишер бу ишдан бўйин товлайди, ё бориб, фитнани бартараф қилади. Уйғун ва И. Султон, Алишер Навоий
-
Бу подшоҳимизнинг олий фармони, ундан бўйин товлайдиганларга у шафқат қилиб ўтирмайди. К. Яшин, Ҳамза
Бўйин тўлғамоқ
-
Бизлар бамаслаҳат нима десак, у бўйин тўлғамас. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Бўйин қўймоқ
-
Ғуломжон сўнгги кунларда меҳнатга бўйин қўйган бўлса ҳам, энди бундан ўзи қониқа олмади. Ҳ. Нуъмон, Фасллар
-
Аширбек ноилож жиянларининг гапига бўйин қўйди. Юсуф ва Аҳмад
-
Бу ишлар худонинг иши, кўн энди, Бўйин қўйгин Оллонинг қудратига. Юсуф ва Аҳмад
Бўйни боғлиқ
-
Бўйни боғлиқ ит овга ярамас. Мақол
-
Бўйним боғлиқ ҳам эмас, ечиқ ҳам эмас. Қамоқ бўлмаса ҳам, қамоққа ўхшайди. Ойбек, Танланган асарлар
Бўйнига
-
Катта рўзғорнинг ҳамма гуноҳи раиснинг бўйнига Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Буларнинг барчаси унинг бўйнига қарз бўлиб ётарди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Нима уволи бўлса — ҳақ бўлсин, ноҳақ бўлсин — гувоҳнинг бўйнига, деб ҳукм қиламан. Луқмони Ҳаким
-
Мен қўлимдан келганини қилдим, энди [боланинг] уволи сизнинг бўйнингизга — ерсиз қоладими, етим бўла-дими А. Қаҳҳор, Асарлар
Бўйнига арқон солмоқ
-
Албатта, менинг бўйнимга биров арқон солаётгани йўқ. Тушунган одам [колхозга] киради. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Бўйнига миниб олмоқ
-
Эркак бошимни эгиб, қайтиб бораманми, унақада хотиним бўйнимга миниб олади. С. Аҳмад, Уфқ
-
Кампир кўзига ёш олди: — Ўғилгинамнинг бўйнига миниб олган бу жувонсўхта. Муштум
Бўйнига олмоқ
-
[Ҳомид:] Башарти шу хизматни бажариб беришни бўйнингга олсанг, онт билан айта-манки, давлатимнинг ярмиси сеники бўлсин! А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Марғуба оғирликни яна ўз бўйнига олмоқчи бўлиб турган эди. С. Зуннунова, Кўк чироқлар
-
Воҳидовга шипшитиб қўйишни мен бўйнимга оламан. С. Зуннунова, Янги директор
-
Бир гап билан бойлаб бердим қўлимни, Бойлоғлиман, бўйнимга олдим ўлимни. Рустам
-
Биз жаллод даррасига, оқ пошшо сургунига, хон болтасига, тўралар, бойлар калтагига чидашни бўйнимизга олганмиз. С. Сиёев, Аваз
-
Самад, ўзинг гуноҳингни бўйнингга ол, шундай қилсанг, жазонг ҳам енгил бўлади. Ёшлик
-
Бўлди энди, айбни бўйнимга олдим-ку ахир. К. Яшин, Ҳамза
-
Ҳамон айбни ўз бўйнингизга олмайсиз, астағфирулло. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Бўйнига осилмоқ
-
Бунча менинг бўйнимга осилиб олдинг?
Бўйнига тушмоқ
-
Башарти мажлисдан ўтказишса, бўйнимга катта қарз тушади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Шундай қилиб, мовут менинг бўйнимга тушиб турибди, денг?! С. Зуннунова, Янги директор
-
Айб кимнинг бўйнига тушди?
Бўйнига қўймоқ
-
Мен ҳозир бой билан гаплашаман, ҳовлингни ўзингга қайтартираман, тўй харажатларини бойнинг бўйнига қўяман. Н. Сафаров, Танланган асарлар
-
келган совчиларнинг ўзларига ёқмаганига гуноҳнинг барини Кумушнинг бўйнига ағдариб жавоб берар, аммо иккинчи ёқдан тузукроқ жойни кўзлар эдилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Салимбойвачча қоғозни қўлда маҳкам сиқиб, ғурур билан давом этди: —Бу нарса қўлимдами, ҳеч ким бирон айбни бўйнимга қўя олмайди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ёлғон айтмаган бўлса, юзлаштир, бўйнимга қўйиб берсин! А. Қаҳҳор, Асарлар
Бўйнида(ги)
-
Уй-рўзғор, мол-ҳол, бола-чақа — ҳаммаси Холисанинг бўйнида эди. С. Нуров, Нарвой
-
Катта синглим Ойшахон тўртинчи синфда ўқийди. Ҳовлини супуриш, идиш-товоқларни твиш ўшанинг бўйнида. Х. Тўхтабоев, Сариқ девни миниб
-
Аввало бўйнингдаги қарзингни уз, ундан кейин кигиз билан бигиз сўра-да. К. Яшин, Ҳамза
Бўйнидан бойлагандай
Бўйнидан соқит қилмоқ
-
Улар эшакларни бўйинларидан соқит қилиш тўғрисида маслаҳат қилишибди. Луқмони Ҳаким
Бўйни ёр бермаслик
-
Ўқишга бўйни ёр бермаган Абдусаттор ёшлигида кўча-кўйда судралиб юрди. Гулдаста
-
Пўлатжон Абдураҳмонов ўз ота-онасига ёрдам беришдан бош тортиб, колхозда ишлашга бўйни ёр бермай, текин томоқ излаб, шаҳарма-шаҳар, қишлоқма-қишлоқ дайдиб юрибди. М. Абдуллаев, Текин томоқ
Бўйни йўғон кўчма
-
[Ўғлингизнинг] Бошига бир мушт уриб, бир бурда қаттиқ нон берадиган бир бўйни йўғонга тегмасам, мен ҳам юрган эканман. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Бўйни синмоқ
-
Канизлар эса: — Осимжон сўзида туролмади, бўйни синди-ку, — деб таъна қилди,\ар. Ж. Шарипов, Хоразм
1. геог. Сув билан ажралиб қолган қуруқлик қисмларини, ҳатто материкларни бир-бирига қўшадиган тор, узунчоқ ер бўлаги.
-
Осиё билан Африка орасидаги Сувайш бўйнининг кенглиги 164 км га тенг. Табиий география
2. БО\ЙИН ИИИ
3. қ.х. Ҳайдалаётган ер май-донининг у бошидан бу бошигача бўлган масофа (тахминан 120—150 қадам).
БЎЙИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BO‘YIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бўйин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар