бўйлаб
билан улашинг
1. Ёқалаб, ёқасидан.
-
Дарё бўйлаб. Темир йўл бўйлаб.
-
Ака-сингил — Олияхон билан Абдураҳмон — Бўзсув бўйлаб техникум томон йўл олдилар. Н. Сафаров, Олияхон Султонова
-
Оёққа елимдай ёпиша-ётган сўқмоқ бўйлаб кетишди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Улар Беруний майдонидан ўтиб, кенг ва катта кўча бўйлаб кетдилар. Ф. Мусажонов, Ҳури
2. Иш-ҳаракатнинг йўналиш, амалга ошиш доирасини, ўрнини билдиради.
-
Жаҳон бўйлаб саёҳат қилмоқ. Дала бўйлаб кезмоқ.
-
Шу куни Юсуфжон аканинг севикли шогирдларидан бири Тамарахоним Қрим бўйлаб гастролда эди. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ
-
Она биладики, энди ҳар наҳор Бутун Ватан бўйлаб тўлишар баҳор. Ҳ. Олимжон
-
Эрталабки шамол бу қоғозларни чўл бўйлаб учира бошлади. С. Аҳмад, Уфқ
БЎЙЛАБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BO‘YLAB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бўйлаб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар