бўёқ
билан улашинг
1. Бўяш, ранг бериш учун ишлатиладиган модда; нарсаларга суртилган шундай модда қатлами.
-
Акварел бўёқ. Мой бўёқ. Кўк бўёқ. Бўёғи кўчган идиш. Бўёқнинг яхшиси — бўзчининг бойлиги. Мақол
-
Тўрт қадам юриб, сутранг бўёққа бўялган эшик олдига борди. Ў. Ҳошимов, Нур борки, соя бор
-
Ҳозиргача ишлатилиб келинган органик бўёқлар ўрнига табиий бўёқлардан фойдаланиш мумкин. Фан ва турмуш
-
Очиқ платформаларда зангор бўёқлари ярқираб танклар турарди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
2. кўчма Нутқни безовчи бадиий тасвир воситалари.
-
Гапга бўёқ бермоқ.
-
Бу шеърларда табиат ёрқин бўёқларда моҳирлик билан чизиб берилган. Газетадан
-
Навоий йил фаслларининг жонли манзараларини яратади, уларни чизиш давомида алоҳида бўёқлар қидирарди. Газетадан
3. Лаб бўёғи, помада.
-
Қиз қошларига оро беришни тугатиб, энди лабларига бўёқ суртаётган экан. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
бўёқ сўзи қатнашган жумлалар:
Бўлар иш бўлди, бўёғи синди
-
— Ке, қўй, Қаршивой! Ўтган гапга саловат. Бўлар иш бўлди, бўёғи синди, — деди Ҳаққул ота қўл силтаб. Ҳ. Назир, Сув гадоси — оқпадар
БЎЁҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BO‘YOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бўёқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар