бўйра
билан улашинг
Тозаланган қамиш чўпидан тўқилган тўшама.
-
Эсларингиздами Зокирхўжа қас-соблар гилам устида ўтирганда, биз ўти-ришга бўйра ҳам тополмас эдик. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Гадойбой бўйрага чордона қуриб ўтирди-да, фотиҳа қилди. Ҳ. Ғулом, Феруза
-
Толзордаги тепаси бўйра билан ёпилган ёзлик чойхонада одам унча кўп эмасди. С. Аҳмад, Сайланма
бўйра сўзи қатнашган жумлалар:
Бир бўйра
-
Бир бўйра ер.
-
уйнинг орқа девори бир бўйра эни кесиб туширилган бўлиб, қорайиб кўринарди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Бир бўйра ернинг пичани ўриб олинса, бир машина чиқаверади. М. Аҳмаджонов, Балли, зарбдорлар!
-
Рихсихон бир бўйра^ина ерга экилган пиёзни ўтоқ қилаётган эди. С. Зуннунова, Гўдак ҳиди
-
Бир бўйра шоли.
Бўйра пули
-
— Чоғимда, пайшанба пули ҳам, супурги пули ҳам, бўйра пули ҳам олмаса керак. Ё олармикан-а? — Йўғ-э, ўлибдими! М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Ҳозирги эски мактабларимизда болалар ҳар пайшанба нон ёки ноннинг пулини олиб борадилар. Бундан бошқа бўйра пули, кўмир пули., ҳам бор. Ойбек, Танланган асарлар
БЎЙРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BO‘YRA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бўйра сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар