бўйсун
билан улашинг
1. Бировнинг буйруғига, топшириғига итоат қилмоқ; йўл-йўриғига юрмоқ.
-
Кўпчиликка бўйсунмоқ.Начора, отанинг ҳукми вожиб, унинг иродасига бўйсунмай иложинг йўқ. С. Сиёев, Отлиқ аёл
-
Табиатнинг ҳеч кимга бўйсунмайдиган, бировдан сўраб ҳам ўтирмайдиган ўз қонунлари бор. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
2. Тан бермоқ, рози бўлмоқ, кўнмоқ.
-
Тақдирга бўйсунмоқ.
-
— Раис ўз сўзларида шундай ноўрин, ноҳақ гапларни айтдиларки, бунга индамай қўя бериш ноҳақликка бўй-суниш бўлар эди, — деди Элмурод. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Зотан, фотиҳа ўқилгандан сўнг, тақдирга бўйсунишдан бошқа чора қоладими — суриштиришнинг бирон фойдаси бўладими? Ойбек, Танланган асарлар
3. кўчма Тобе, қаратилган, йўналтирилган бўлмоқ, хизмат қилмоқ.
-
Бутун иш пах-тани ўз вақтида йиғиб-териб олиш вазифаларига бўйсуниши керак.
-
Гапнинг бошқа бўлакларга бўйсунмай, эргашмай, ўзаро мослашиб келган бўлаклари бош бўлак дейилади. Ўзбек тили дарслиги
4. Қарамоғида, раҳбарлиги остида бўлмоқ; итоат қилмоқ.
-
Қуйи давлат идоралари юқори идораларга бўйсунади.
-
У ўзига бўй-сунган командирларга вазифани содда, равшан тушунтирди. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Ахир, у бевосита юқорига бўйсунади. Э. Самандаров, Дарёсини йўқотган қирғоқ
БЎЙСУН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BO‘YSUN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан БЎЙСУН сўзига берилган маънолар
бўйсун сўзига янги изоҳ қўшинг
Кейинги 10 та сўз
бўйсун сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing