мумкин
билан улашинг
1. Имкони, имконияти бор, бўладиган, амалга ошадиган.
-
Қани энди ҳаётдаги саноқсиз эҳтимолларнинг барисига жавоб топиш мумкин бўлса. С. Кароматов, Олтин қум
-
Ундан ўтиб, дарвоза орқали Дишан қалъага чиқиш мумкин. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Капсанчилар зиммаларига тушган вазифаларни мумкин қадар тезроқ бажаришга сўз бериб тарқалишди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. Рухсат этилган, ижозат қилинган; жоиз.
-
Боришингиз мумкин. Сўрашингиз мумкин.
-
— Шаҳарда чўчқа асраш мумкин эмас, — деди Мукаррам. А. Қаҳҳор, Адабиёт муаллими
-
— Ўзи бу ерда ичиш мутлақо мумкин эмас, — деди у овозини пастлатиб. Гулдаста
3. Эҳтимоли бор, эҳтимолдан узоқ, эмас.
-
[Муҳаррир:] Йўлдошева йигирма олтинчи йилда паранжи ёпиниб юрган бўлиши мумкин, буни ҳозир таъна қилишда ҳеч қандай маъно йўқ. А. Қаҳҳор, Бек
МУМКИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MUMKIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мумкин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар