мумтоз
билан улашинг
1. китобий Бирор фазилати, яхши томони билан бошқалардан ажралиб турадиган, афзалликларга эга бўлган; етук, сара.
-
Ваъдага вафоли, ахлоқда мумтоз, Дўстпарвар, ўз сўзли, ёрига содиқ. Ғ. Ғулом
-
Маҳалладагилар ҳам, мактабдагилар ҳам Комилжонни одобда мумтоз, дейишади. Муштум
-
Бу сизнинг куйингиз, устоз Навоий, Ғазал оламида мумтоз Навоий. А. Исроилов
2. Муайян миллат ва жаҳон фани, санъати, адабиётида муҳим ўрин тутадиган, миллатнинг шон-шуҳрати ва фахри ҳисобланган; классик.
-
Мумтоз мусиқа. Мумтоз адабиёт.
-
Шу тарзда Навоий ўзбек мумтоз адабиётида муншаот деб аталадиган янги бир жанрни ҳам бошлаб берди. П. Қодиров, Тил ва эл
-
[М. Маматова] Айниқса, мумтоз қўшиқларни ижро этишни жон дилидан яхши кўрарди. Газетадан
3. Мумтоз (эркаклар исми).
МУМТОЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MUMTOZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мумтоз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар