мунаввар
билан улашинг
1. китобий Нур билан ёритилган, нурга тўлган; равшан, ёрқин.
-
Сахий ёз қуёши оламга нур таратади, қабристон ҳам кўм-кўк, мунаввар. Газетадан
-
Одамзоднинг қуёши, Мунаввар ҳаёт боши Бошланур шу хонадан, Доим уйғоқ онадан. Г. Жўраева, Иқбол
2. Мунаввар (эркаклар ва хотин-қизлар исми).
мунаввар сўзи қатнашган жумлалар:
Мунаввар қилмоқ (ёки этмоқ)
-
Қуёш уфқдан қанчалик юқори кўтарилса, оламни шунчалик мунаввар қилади. Ҳ. Ғулом, Қуёш монанд ҳақиқат
-
Хонани қуёш нури мунаввар этиб турганига қарамай, Румия чироқни ёқди. С. Кароматов, Сўнгги бархан
МУНАВВАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MUNAVVAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мунаввар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар