бузил
билан улашинг
Бузмоқ 1-3, 6, 8-10, 12феълларининг мажҳул нисбати.
-
Кўприк бузилди. Ўйинчоқ бузилди. Бедапоя бузилди.
-
Тушдан кейин Мавлуданинг станоги бузилиб қолди. Саодат
-
Аҳмадали анҳорга яқинлашаётганида, осмонда ини бузилган арилардек тўзиб учаётган қарғаларга кўзи тушди. Ёшлик
-
Қандолат билан Бердиқулнинг асал ойи тугамаёқ оилада тинчлик бузилди. Саодат
-
Кечаси билан минг тўлғаниб, тушлари бузилиб, тонг оттирди. С. Аҳмад, Жимжитлик
бузил сўзи қатнашган жумлалар:
Кўнгли бузилди.
-
Тоға Азизхонга қараб туриб, кўнгли бузилиб кетди. С. Аҳмад, Уфқ
Ораси бузилди
-
Бир муддат Мирвали билан оралари бузилиб кетди. С. Аҳмад, Жимжитлик
Тахи бузилмаган
-
Тахи бузилмаган шим.
-
Она тахи бузилмаган кўрпачаларни ташлаб, айвонга жой қилди. О. Ёқубов, Ҳавас
БУЗИЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BUZIL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бузил сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар