буз
билан улашинг
1. Парчалаб ёки қўпориб, ағдариб йўқ қилмоқ; ишдан чиқармоқ, яроқсиз ҳолга келтирмоқ; вайрон қилмоқ, емирмоқ.
-
Деворни бузмоқ. Уйни бузмоқ. Ўйинчоқни бузмоқ. Уй бузганнинг уйи бузилар. Мақол
-
Отнинг ёмони охур бузар. Мақол
-
илоннинг ўрдасини бузганингиз чакки бўпти-да, ўғлим. М. Мансуров, Ёмби
-
[Дадавой Хадичага:] Соат меники. Бузадиган ҳам ўзим, тузатадиган ҳам ўзим. Уйғун, Навбаҳор
-
Жайноқ, қулфни бузма, яхшилик кўрмайсан. Н. Сафаров, Шарқ тонги
2. Ўзгартириб, бошқа мақсадда фойдаланиш учун мосламоқ.
-
Бедани бузиб, пахта экмоқ. Пальтони бузиб, костюм қилмоқ.
-
Мана, канал битди, мана бу тўқайларни бузиб, янги ер очаётибмиз. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Уйда бир эски гиламча бор эди, уни бузиб, яна бир хуржун қилиб олар эдим. Миртемир.
3. Инсоннинг бирон-бир руҳий ҳолатига, осойишталигига зиён келтирмоқ, зарба бермоқ.
-
Икромжон хотинининг қувончини бузгиси келмади. С. Аҳмад, Уфқ
-
Эски турмуш қузғунлари, бир янги турмуш қурган оиланинг турмушини бузмоқ учун қандай ҳийлалар қилгансиз. Ҳамза, Туҳматчилар жазоси
4. Жамоавий қоидаларга, турмуш тарзига хилоф иш қилмоқ, унга риоя (амал) қилмаслик.
-
Қонунни бузмоқ. Интизомни бузмоқ.
-
Сен, раис, умумий йиғилиш қарорини бузма, ўзбошимчалик қилма, ҳа, ёмон оқибатларга олиб келади. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Уз аҳдингни бузиб, инкор айлама. Ҳабибий, Девон
5. Зарарли таъсир кўрсатиб, ишини, фаолиятини ёмонлаштирмоқ.
-
Ёғли овқат меъдани бузади.
6. Мавжуд вазиятни, ҳолатни ўзгартирмоқ, унга халал бермоқ.
-
Тинчликни бузмоқ. Суҳбатни бузмоқ.
-
Бу жимликни охири Жаннат бузди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Беғам, беташвиш дўстлар ширин уйқуда эдилар. Элмурод уларнинг уйқусини бузмаслик учун аста каравоти ёнига борди. П. Турсун, Ўқитувчи
7. Ҳақиқатдагидан, аслидагидан бошқача қилиб юбормоқ.
-
Ҳақиқатни бузиб кўрсатмоқ. Сўзни бузиб ёзмоқ. Фикрни бузиб талқин қилмоқ.
-
— Мезбон қани, Тешабай? — деди у, рус тилини немисларга хос бир талаффуз билан бузиб. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
8. Уддасидан чиқа олмай, ёмон ёки яроқсиз қилиб қўймоқ.
-
Ошни бузиб қўйибсиз. Суратни бузиб қўйибсиз.
9. Инсон ахлоқи, феъл-атворини ёмон томонга ўзгартирмоқ.
-
Кишининг зари кишини бузар, зарни кўрган — занжирни узар. Мақол
-
Ҳали эримниям бузяпман денг? Ҳамза, Туҳматчилар жазоси
10. Ўзаро муносабатларни ёмонлаштирмоқ, чатоқлаштирмоқ.
-
Яхши ўғил юрт тузар, ёмон ўғил юрт бузар. Мақол
-
Жаҳл устида уришиб қолган бўлсангиз, эҳтимол, ярашиб қоларсиз. Оилангизни бузманг! Мирмуҳсин, Умид
-
Кимки одамлар ўртасини бузиб юрувчи бўлса, у ҳам мўмин эмасдир. Фан ва турмуш
11. Бокираликдан жудо қилмоқ, номусига тегмоқ.
-
Аҳмоқ йигит нодонлик қилиб, қизни бузиб қўйибди.
12. Бирор ҳаракатни, маросимни тўхтатмоқ.
-
Сен буздинг Нодиршоҳнинг тўйини Юсуф ва Аҳмад
13. Фойдалана бошламоқ (яхлит ёки янги нарсалардан).
-
Пулни бузмоқ. Бочкадаги ёғни бузмоқ.
буз сўзи қатнашган жумлалар:
Гўштни бузмоқ
Кўнгилни бузмоқ
-
Дилдор ана шундай кўнгилни бузадиган ўйлар билан банд эди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Умидингни узма, кўнглингни бузма. Мақол
Оламни (ёки дунёни) бузмоқ
-
Ичкарида хотинлар мажлиси: биров ёр-ёр ўқиб, тағин биттасининг қувончи ичига сиғмай хохолаб, дунёни бузади А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Баъзилар борки, қилар ишининг тайини йўқ, даъвоси оламни бузади. Ҳ. Назир, Ўтлар туташганда
Тахини бузмоқ
Хаёлни бузмоқ
-
Фақат ошхонадан чиқиб келаётган келиннинг саломигина унинг хаёлини бузди. Ойдин, Дўндиқдан ҳам ёш экан
Ҳусн бузмоқ
-
Энди унинг хаёлини банд қилган нарса қишлоқнинг ҳуснини бузиб турган эски гўристонни кўчириш муаммоси эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Маҳаллада, шоир Шукрулло тахта иморат қуриб, кўчамизнинг ҳуснини бузди, унда дид йўқ экан-ку, деган гап тарқалибди. Шукрулло, Сайланма
БУЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BUZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
буз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар