бузоқ
билан улашинг
Сигирнинг боласи.
-
Яхши бузоқ икки онани эмади. Мақол
-
Сигирнинг сутида бузоқнинг ҳақи бор. Мақол
-
Подадан адашган бузоққа ўхшаб, дуч келган эшикка бошингни тиқаверасанми? Ойбек, Танланган асарлар
-
Тонг отганда, апил-тапил сигирни соғишга борса, сигири ҳам, бузоқ ҳам йўқ. Муштум
бузоқ сўзи қатнашган жумлалар:
Аммамнинг бузоғи
Бузоқниг югургани сомонхонагача
-
Қўлингиздан келганини қиласиз, бек, аммо унутмангки, бузоқнинг югургани сомонхонагача. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Бузоқнинг югургани сомонхонагача, зирилламаликлар инига кириб кетди. Энди у ковакдан ҳали-вери чиқолмайди. С. Аҳмад, Уфқ
Номаъқул бузоқнинг гўштини ебсиз
-
— Номаъқул бузоқнинг гўштини бир едик-да, — дейди Берди татар. А. Қодирий, Обид кетмон
БУЗОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BUZOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бузоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар