бузруквор
билан улашинг
1. Улуғ, буюк.
-
— Умидимиз фақатгина бир бузруквор инсонда, — деди Абдулвоҳид ёстиқдан бош узиб, ингичка белига қўлларини тираб. Ойбек, Нур қидириб
-
Рухсат этинг, бузруквор, ўша муборак омонатни муаззам манзилга етказишга биз ҳам уриниб кўрсак. М. Мансуров, Ёмби
2. Улкан ҳурматга лойиқ, муҳтарам.
3. дин. Азиз авлиё; мулла.
-
Эй бувиш, кўнглингизда шундай бўлса, шу ерда бир бузруквор бор. Нурали
бузруквор сўзи қатнашган жумлалар:
Падари бузруквор
-
— Шунча йил таълим берган устозингга қуруқ борасанми? — дедилар падари бузрукворимиз. С. Анорбоев, Ҳаётга йўлланма
-
Эй ота, падари бузруквор, сўздан қайтиш — номарднинг иши. Маликайи айёр
-
Куни кеча падари бузрукворимиз мени ўз ҳузурларига чақириб, фотиҳа бердилар. Муштум
БУЗРУКВОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BUZRUKVOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бузруквор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар