ғира-шира
билан улашинг
1. Эрта тонг ёки шомда нарсалар аниқ кўринмайдиган пайт; ҳавонинг эрта тонгда ёришиб келаётган, кечқурун қоронғилашаётган ҳолати; ёруғлик ёки қоронғиликнинг кучсиз ҳолати.
-
Ғира-шира ёруғ. Ғира-шира қоронғи. Ғира-шира хона. Ғира-шира пайт.
-
Эъзозхон бугун уйдан ҳар кунгидан эртароқ — тонг ғира-ширасида, нонушта қилмасданоқ чиқди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Ҳозир ғира-ширада уларни бир-биридан ажратиш қийин. С. Анорбоев, Оқсой
-
Ғира-шира кўчалар, гузарларда қандайдир қора соялар кўзга чалинарди. О. Ёқубов, Кўҳна дунё
2. Нарсанинг кўриш ёки тасаввурдаги аниқ-равшан бўлмаган, хира аксини билдиради.
-
Гавҳар унинг қоронғида ғира-шира кўриниб турган меҳрибон чеҳрасидан бу сафар ҳам илтимосини ерда қолдиролмаганини тушунди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Ёшлик! Бу йилларда ҳаётингизда бўлиб ўтган воқеалар тушда кўргандай ғира-шира эсда сақланади. С. Кароматов, Лирика бастакори
-
Ёш палламда дадам, аям билан бирга шаҳардаги ҳовлимизга келганим ғира-шира ёдимда. Ойбек, Танланган асарлар
ҒИРА-ШИРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
G‘IRA-SHIRA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ҒИРА-ШИРА сўзига берилган маънолар
ғира-шира сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
ғира-шира сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар