ғирилла
билан улашинг
1. Тез айланиш, ҳаракат ёки бошқа сабаб туфайли ғир-ғир этган товуш чиқармоқ; пирилламоқ.
-
Машиналар ғириллаб, Саҳифалаб беради. Бир ёқдан корректорлар Солиштириб кўради. Қ. Муҳаммадий
-
Радиокарнай ғириллаб туриб, бирдан гапира бошлади. С. Аҳмад, Уфқ
2. Ғир-ғир эсмоқ, тез елмоқ (шамол, изғирин ҳақида).
-
Жанубдан ғириллаб шамол эсарди.
-
— Тақсир! —
-
Ҳасан сўфи хитоб қилди. — Сиз салқинда, ғириллаган шабадада кўк чой ичиб, маза қилиб ўтирибсиз! М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
-
Кун совуқ, араванинг устида ғириллаб турган изғирин юзларни ялайди. Ойдин, Фонар тагида
3. айнан Ғизилламоқ 2.
-
Акром ака, тайёрини сотиб ола қолсак бўлмайдими, ғириллаб олиб келаман. Муштум
-
Хатни ўқиб, қизиқиб қолдик. Эртасигаёқ оёқни қўлга олиб, ўша томонга ғирилладик. Муштум
-
Ўғли Фозил ҳам дадасининг савдо-сотиғи билан бозорга ғириллайдиган бўлиб қолди. С. Зуннунова, Олов
ғирилла сўзи қатнашган жумлалар:
Нон деганда, кесак ғириллаган (ғириллайдиган) ёки нон деганда, кесак ғириллайди
-
Нон деганда кесак ғириллаган замонлар кишилар эсидан чиқди Ҳаёт яхши бўлиб қолди. Шуҳрат, Умр поғоналари
-
Азбаройи худо, шу хумсангиз эшигида кушод икки ой бўйнимни эгиб, нон деганимда, кесак ғириллайдиган бўлди. А. Қодирий, Кичик ҳикоялар
ҒИРИЛЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
G‘IRILLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ғирилла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар