ғир-ғир
билан улашинг
1. с. такр. с. Ғир ◆
-
Ғир-ғир қилиб лента узилди. Ғир-ғир шабада.
-
— Менинг отам бўлса дугчи, қашшоқки, у ёғи йўқ. Саҳардан шомга қадар жомеда ғир-ғир дуг тортади, — деди Зумрад Гуласалга. Ойбек, Улуғ йўл
-
Қирларда ҳали мол оғзи тегмаган ўсиқ ўтлар ғир-ғир эсган шамолда бешикдай тебранади. С. Анорбоев, Оқсой
2. Тез-тез, ғир этиб, ғизиллаб.
-
Катта кўчадан енгил машиналар, трамвайлар ғир-ғир ўтиб турибди. С. Акбаров, Отанинг хаёллари
-
Ғира-шира тонгда қишлоқда қизғин ҳаракат бошланиб кетди Машиналар, темир бочкалар ва қоп-кажов ортилган автомобил, аравалар ғир-ғир ўтмоқда. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
ҒИР-ҒИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
G‘IR-G‘IR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ғир-ғир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар