фармонбардор
билан улашинг
1. Буюрилган ишни бош товламай бекам-кўст бажарадиган, бировга сўзсиз қулоқ соладиган; итоаткор.
-
Келин итоаткор, фармонбардор бўлади. С. Кароматов, Олтин қум. Фармонбардорлар Равшанни судраб, Самарқанд дарвоза томон юришди. С. Кароматов, Бир томчи қон
2. Ҳамиша хизматга тайёр, илтифотли.
-
Аммо оғаси буюрган ишни адо қилувчи бир фармонбардор йигит. А. Қодирий, Обид кетмон
-
Ўзингиз биласиз, мен бир фармонбардорман, сиз ҳар нима амр қилсангиз, шуни қиламан. Гўруғлининг туғилиши
3. салб. Хушомадгўй, лаганбардор.
-
Директор ва унинг фармонбардорлари буларнинг бирини “ёш“, бирини нўноқ деб ишдан бўшатдилар. Газетадан
ФАРМОНБАРДОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
FARMONBARDOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
фармонбардор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар