фаромуш
билан улашинг
Паришонхотир, хаёлчан, хаёли қочган ҳолатда, ўзини унутган ҳолда.
-
Онасининг саволига жавобан Севаргул фаромуш бош ирғаб, нохуш чимирилиб қўйди Н. Қиличев, Чиғириқ
-
Асрор деразадан ташқарига фаромуш, кайфиятсиз қаради: ҳалиям қор ёғяпти. Шарқ юлдузи
фаромуш сўзи қатнашган жумлалар:
Фаромуш бўлмоқ
-
— Қайси гап? — деди хон чимирилиб, — нечукдир, хотиримдан фаромуш бўлибдур. С. Сиёев, Аваз
Фаромуш қилмоқ (ёки айламоқ)
-
— Ҳай мулло Солиҳ, яна бир гапни фаромуш қилибман! — деди ҳазрати мударрис. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Ногоҳ, ул паҳлавоннинг ҳовлисига борур йўлни фаромуш қилганимни сездим. Шарқ юлдузи
-
Фаромуш айламас бир нафас халқинг, Магар юракларда қўёлсанг ҳайкал. А. Орипов, Йиллар армони
ФАРОМУШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
FAROMUSH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
фаромуш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар