фармон
билан улашинг
1. Бирор ишнинг бажарилиши ҳақида бериладиган буйруқ, ҳукм, топшириқ; амр.
-
Фармон бермоқ. Фармон чиқармоқ.
-
Борники — фармон билан, Йўқники — армон билан. Мақол
-
У фармон кутиб, хонга юзланди. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Ўлмас мастон қирқин қизига фармон қилди. Маликайи айёр
2. Ҳокимият олий органи ёки давлат бошлиғининг қонун кучига эга бўлган буйруғи, фармойиши.
-
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг фармони.
фармон сўзи қатнашган жумлалар:
Фармони олий
-
Сарой вазири ноилож бош эгиб, фармони олий ҳозирлагани чиқиб кетди. М. Осим, Карвон йўлларида
ФАРМОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
FARMON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
фармон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар