фаровон
билан улашинг
1. Ҳар жиҳатдан тўла-тўкис таъминланган, ҳамма нарсаси мўл-кўл; тўқ. Фаровон ҳаёт.
-
Яхши ишласак, ўз турмушимиз фаровон, юрт обод бўлади. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
-
Аёл бор жойда меҳнат мазмунли, фарзандлар бахтиёр. Оила фаровон ва аҳил. Саодат
2. Кўп миқдорда мавжуд бўладиган; мўл-кўл, сероб.
-
У томонларнинг [қишлоқнинг] биринчи ва фаровон меваси узум эди. С. Айний, Эсдаликлар
-
Бу сирни кўриб, жа [жуда] бўлдим ҳайрон, Ҳай десам, келурми сўзлар фаровон. Муродхон
3. кўчма Обод, яшнаган, бахтиёр.
-
Фаровон ҳаёт бу — гўзал турмуш, осуда, серфайз ҳаёт демакдир. Газетадан
-
Фаровон қишлоқлар, обод шаҳарлар, Нур билан балқиган оппоқ саҳарлар. Ж. Жабборов, Тоғлар садоси
ФАРОВОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
FAROVON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
фаровон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар