фарқ
билан улашинг
Нарсалар орасидаги номувофиқлик, ноўхшашлик; айирма, тафовут.
-
Сўздан сўзнинг фарқи бор, ўттиз икки нархи бор. Мақол
-
Марғилонлик келин билан сенинг бизга ҳеч бир фарқларинг йўқ, икковларинг ҳам боламизнинг қўшоғи — боламизсиз. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Хаёл билан ҳаёт орасидаги фарқ қанчалик калта бўлишини Бобур энди билди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Илм билан амал ўртасида катта фарқ бор. С. Зуннунова, Олов
фарқ сўзи қатнашган жумлалар:
Фарқ қилмоқ
-
Айниқса Элмурод бу ҳолатни бошқалардан кўра кўпроқ фарқ қилди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Писмиқ, телба фарқ қилар, Тинч оққан сув ғарқ қилар. Мақол
-
Куйганёрнинг табиати бошқа жойлардан фарқ қилар эди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Масал лирикадан ўзининг воқеабандлиги билан фарқ қилади. ЎТА
Фарқига бормоқ
-
Аслида Аҳмад ёқут нима, дур, бриллиант, марварид нима, унчалик фарқига бормасди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Жувон бу гапни ҳазил аралаш айтдими, чин айтдими, Сидиқжон фарқига боролмади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Сочнинг икки томонга тарашдан бошда ҳосил бўладиган йўл, чизиқ.
-
Фарқ очмоқ.
-
Фарқни қийшиқ очмоқ.
-
Қутлуғ Нигор хонимнинг ранги хиёл ўчган. Унинг пешонасидан юқорида — сочининг фарқ очилган жойида Бобур бир тутам оқарган соч толаларини кўрди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Зулайҳо икки кафти билан сочларининг фарқини очиб, бошини кўтарди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
ФАРҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
FARQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
фарқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар