фаррош
билан улашинг
1. тарихий Кўча-кўй, ҳовли ва боғларга сув сепиб, супуриб-сидириб юрувчи хизматкор; қоровул.
-
Ўнлаб фаррошлар ҳафсала билан ер супурган, мешкобчилар этакларини белбоққа қистириб, сув сепган. С. Сиёев, Аваз
-
Эшикда қари фаррош Ҳожи Солиҳ пайдо бўлди. У дарвишнамо, камтарин, хаёлчан киши эди. Ойбек, Навоий
2. Идора ёки муассасаларда хоналарни супуриб-сидирувчи ходим.
-
Фаррошларимиз етарли, ҳар куни пештахталар тозаланиб, хлор билан ювилади. Газетадан
-
Икки йилдан кейин бозорнинг фарроши унга одам қўйди. Ш. Холмирзаев, Оғир тош кўчса
ФАРРОШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
FARROSH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
фаррош сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар