фарзанд
билан улашинг
1. Битта ота-онадан дунёга келган бола; ўғил ёки қиз (ота-онага нисбатан); бола.
-
Фарзанд азиз, одоби ундан азиз. Мақол
-
Давлатнинг боши — фарзанд. Мақол
-
Ота-онанг — давлатинг, Фарзандларинг — савлатинг. Мақол
-
Фарзанд — бу келажак, фарзанд — ўтган аждодларни келажак авлодлар билан абадий боғлайдиган ҳалқа. К. Яшин, Ҳамза
-
Асрорқул фарзанд кўрди боланинг отини Ёдгор қўйди. А. Қаҳҳор, Асрор бобо
2. кт. кўчма Ўз Ватани ёки халқига манфаат келтирадиган, унга астойдил хизмат қиладиган киши; ватанпарвар, элсевар.
-
Ватаннинг содиқ фарзандлари. Миллат фарзанди.
-
Мустақил давлат фарзанди эканлигимдан бошим осмонга етди. Газетадан
3. кўчма Бирор жамоа, ижтимоий-сиёсий, ғоявий гуруҳ, ҳаракат ёки ҳудудга мансуб, унга алоқадор шахс.
-
Мусулмон фарзанди.
-
— Мусулмон фарзандисиз, дилингиздаги васвасани ҳайданг. К. Яшин, Ҳамза
-
Қайлардадир фисқ-у фасод, ҳасад, хусумат Инсоният фарзандларин тортмоқда дорга. А. Орипов, Йиллар армони
4. кўчма Бирор маънавий, руҳий фаолият маҳсули.
-
Шеър — илҳом фарзанди. Ақл — эҳтиёж фарзанди.
ФАРЗАНД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
FARZAND сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
фарзанд сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар