фарз
билан улашинг
1. дин. 1 Шариатда барча мусулмонлар учун бажарилиши мажбурий бўлган диний амаллар.
-
Ҳаж исломий фарзларнинг бешинчиси ва сўнггисидир. Газетадан
-
мусулмонлар учун худонинг айтгани фарз бўлиб, унга шак келтириш, ундан зорланишнинг ўзи ҳам гуноҳ ҳисобланади. УТА
2. Бажарилиши зарур бўлган ахлоқий-маънавий вазифа, бурч.
-
Ёшнинг ҳурмати — қарз, қарининг ҳурмати — фарз. Мақол
-
Қарз, қарзни бериш фарз. Мақол
-
Кексалардан кўнгил сўраб туриш, кези билан кўмак бериш ёшларга фарз-у қарз. Газетадан
фарз сўзи қатнашган жумлалар:
Фарзи
-
Бутун умрида пешонаси сажда кўрмаганлар ҳам кўп, аммо фарзи айннинг бош томонидан тўрт-беш жумлани ҳар ким қийналмасдан сайрай олар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Раис афанди мулозимларига дарра кўтартириб, намозсизларни текширар, фарзи айнни билмаганларни урдирар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
ФАРЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
FARZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
фарз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар