бузуқ
билан улашинг
1. Бузилиб, яроқсиз ҳолга келган, ишдан чиққан; синган, вайрон бўлган.
-
Бузуқ арава. Бузуқ машина. Бузуқ кўприк. Уйи бузуқ ўнгалур, ўйи бузуқ ўнгалмас. Мақол
-
Турдиев бузуқ девордан ўтаётганда, яра қўлини уриб олди. Шуҳрат, Шинели йиллар
2. Айниган, истеъмолга яроқсиз бўлиб қолган, сифатсиз; бемаза.
-
Бузуқ сирка.
-
Сизга бузуқ ҳавони тозалаб берсак. Табиатдек покиза бўлсинлар десак. З. Диёр
-
Сув сўраган экансиз, аянг айлансин. Бизнинг сувларимиз жудаям бузуқ бир турли. Ҳамза, Танланган асарлар
3. Қоидага тўғри келмайдиган, нотўғри.
-
[Абдишукур] Шоирлик истеъдодидан тамом маҳрум бўлишига қарамай вазни бузуқ, фикри саёз, рангсиз назмлар ёзди. Ойбек, Танланган асарлар
4. Ахлоқи ёмон, суюқ; нияти ёмон.
-
Асли қора оқармас, Асли бузуқ тузалмас. Мақол
-
Ёлғон, ёлғон, Нури ўзи бузуқ. Ойбек, Танланган асарлар
-
Шерназарбой бузуқ одам чиқди, у кўрнамак. Мени сиздан ажратмоқчи у аблаҳ. Ж. Шарипов, Хоразм
5. кўчма Ёмон, ўринсиз.
-
Йиғлама, ёринг топилур. Кўп айлама бузуқ гумон. Тоҳир ва Зуҳра
6. кўчма Айниган, булутли, ёғин-сочинли.
-
Ҳаво бир кун тузук бўлса, уч кун бузуқ бўлиб турди. Н. Сафаров, Наврўз
-
Осмонда на ой ва на юлдуз кўринарди — ҳаво бузуқ эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
бузуқ сўзи қатнашган жумлалар:
Авзойи бузуқ
Боши бузуқ
-
Амир қозига буйруқ юбориб, боши бузуқ оёқялангларни ва эски қулларнинг авлодини тутиб қама, деган эмиш. С. Айний, Қуллар
-
Аваз Ўтар ўғлининг дўкони боши бузуқлар жойи деб эълон қилинур! С. Сиёев, Аваз
Кайфи бузуқ
-
Бир оздан сўнг Қосимбек кирди. Унинг кайфи бузуқ эди. С. Сиёев, Аваз
Нафси бузуқ
Нияти бузуқ ёки бузуқ ният
-
Бузуқ ният рақибларни ҳамма бахти қаро дерлар. Ҳабибий, Девон
Ораси бузуқ
-
Кабиров билан Ҳомидхўжанинг ораси бузуқ эди. С. Аҳмад, Порахўрнинг ўлими
-
Домла Бурҳон махдумнинг бўлса, шоғовул домла билан оралари бузуқ А. Қодирий, Меҳробдан чаён
Оғзи бузуқ
-
Ҳой оғзи бузуқ, мени чуқурдан олиб чиққанинг рост! Лекин буни ҳаммага кўрсата берма. Т. Обидов, Юсуф-жон қизиқ
Суяги бузуқ
-
Ярим ҳарбийча кийинган, суяги бузуқ бу йигитнинг ўзи армияда артиллерия наводкачиси бўлган экан. Ҳ. Назир, Ўтлар туташганда
-
Суяги бузуқ бу одам шу тобда тошдан йўнилган беўхшов ҳайкалга ўхшарди. Э. Усмонов, Ёлқин
БУЗУҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BUZUQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бузуқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар