мулойим
билан улашинг
1. Қўлга юмшоқ уринадиган, майин.
-
Мулойим тери.
-
Холжувон ойим бадангиналари мулойим. Ҳасанхон
2. кўчма Ёқимли ва юмшоқ таъсирли.
-
Эрталаб ёмғир тинган, ҳаво нақадар мулойим ва оромбахш. Ж. Абдуллахонов, Орият
-
Муҳиддин Юлдузхоннинг мулойим товушида ўз қалбидаги сингари маънони сезди. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
3. кўчма Гап-сўз, хатти-ҳаракатлари ниҳоятда ёқимли ва юмшоқ.
-
Алихон табиатан оғир, мулойим, камгап йигит эди. М. Хайруллаев, Тилла маржон
-
Нариги қўнишдаги бош чўпон дадасини танир экан, парвона бўлди, бечора. Хотини ҳам бир мулойимки. С. Анорбоев, Оқсой
МУЛОЙИМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MULOYIM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мулойим сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар