мулоҳаза
билан улашинг
1. Фикран муҳокама юритиш, ўйлаш; ўй.
-
Биз уч оиланинг бир-бирига ўхшамаган қисмат-тақдири ҳақида мулоҳаза юритдик, вафодорликни улуғлаб, бевафоликни ранж билан қаламга олдик. Газетадан
-
Унинг [эшоннинг] узоқ мулоҳазадан кейин бир фикрга келган кишидек кўзлари маъноли қисилди. С. Аҳмад, Ҳукм
2. Бирор масала юзасидан билдирилган ёки ўйлаб қўйилган фикр.
-
Иқтисодий масалага доир мулоҳазалар. Ўз мулоҳазасини баён этмоқ.
-
Аҳмад Ҳусайн қулдан бадтар ожиз, забун, ҳамиша тақдирга итоаткор, ғирт саводсиз бу деҳқоннинг мулоҳазаларига ҳайрон қолди. Ойбек,Нур қидириб
3. айнан Андиша 1.
-
Мулоҳаза билан иш қилмоқ.
-
Ҳосилот ота Комилжонни койиб бермоқчи ҳам бўлди, тағин раис бу воқеадан хабардордир, деган мулоҳаза билан индамади. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
мулоҳаза сўзи қатнашган жумлалар:
Мулоҳаза юритмоқ айн. мулоҳаза қилмоқ
-
Ўроқов садоқат ва дўстлик тўғрисида узоқ, узуқ-юлуқ, аммо баландпарвоз мулоҳазалар юритди. Й. Шамшаров, Тошқин
Мулоҳаза қилмоқ
-
[Элмурод] Бир гапни айтишдан илгари ўзича мулоҳаза қилиб кўрар эди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
У [Элмурод] энди бўйни қисиқ етим эмас. Энди унга мулоҳаза қилиб ўтиришдан кўра бор гапни шартта айтиб, кўнгилни хижолатдан бўшатиш осонроқ. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Йигиталига бу малол келса-да, очиқ айтишга мулоҳаза қиларди. Т. Малик, Ажаб дунё
Мулоҳазага бормоқ айн. мулоҳаза қилмоқ
-
Улар ортиқча мулоҳазаларга бориб турмасдан, шу замоноқ ўпардилар мен ўзимни тутдим. Ойдин, Ҳикоялар
МУЛОҲАЗА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MULOHAZA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мулоҳаза сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар