тўқмоқ
билан улашинг
1. Дастаси ва уриладиган қисми кўпинча ёғочдан қилинадиган, босқонга ўхшаш асбоб.
-
Олчин тўқмоқ. Тунукасозлар тўқмоғи. Дурадгорлар тўқмоғи.
-
Олахўжа махсум бошига қўққисдан тўқмоқ билан урилгандай, гангиб қолди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Обиджон шу қадар хаёлга кетадики, ҳатто маҳалласидаги дегрезлик, тунукасозлик дўконларидан чиқаётган тўқмоқлар овозини ҳам эшитмайди. Ф. Жўраев, Обид Жалилов
2. махс. Турли механизм ва қурилмаларнинг уриладиган, зарб берадиган қисми.
-
[Йўлдош] Бугун куни билан трассага парма тишлари, бурғи тўқмоқларини ташиб, ҳозир-гина қайтиб келди. А. Мухтор, Чинор
3. кўчма Зарб, калтак.
-
Ёмон ўртоқ — ошга ўртоқ, бошга тўқмоқ. Мақол. Яхшининг сўзи — қаймоқ, Ёмоннинг сўзи — тўқмоқ. Мақол
-
Тўғри сўзнинг тўқмоғи бор дегандай, бу дашном онага қаттиқ таъсир қилди. Ҳ. Назир, Маёқ сари
-
Уруш қурсин, қашинишга тирноғим ҳам қолмади, ҳаммасини Мекалай еди! Жабрнинг тўқмоғига тоқат йўқ. Ойбек, Танланган асарлар
4. қ.х. Ғалла янчадиган босқонсимон ибтидоий асбоб.
ТЎҚМОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TO‘QMOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тўқмоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар