мулла
билан улашинг
1. Ўрта Шарқ, Марказий Осиё мамлакатларида Мадраса таълимини олган шахс.
-
Мадрасани тугатгач, ошиқлар ёр васлига ошиққандек, мулла Абдураҳмон ҳам ўз шаҳрига елиб-югуриб етди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
2. Дин арбоби, уламо.
-
Мулланинг айтганини қил, қилганини қилма. Мақол
-
Чўриликни муллалар сенга қилдилар тақрир [қарор]. Ҳамза
-
Бухоро шаҳрида Мирараб мадрасасининг миён саройида кўп муллалар тўпланишиб, мадрасанинг вақфи тўғрисида гапиришмоқда эдилар. С. Айний, Қуллар
3. с. т. эск. Маълумотли, ўқимишли киши.
-
Айтайлик, менинг хизматкорим мулла бўлди-ю, оми бўлди — менга бари бир эмасми? К. Яшин, Ҳамза
-
— Ҳа, мулла, чарчамасдан, сиқилмасдан юрибсанми? Мунча озиб кетибсан? — деди қори [Элмуродга]. П. Турсун, Ўқитувчи
4. Ҳурмат юзасидан мурожаатда, гаплашганда, кишининг исмига қўшиб айтилади.
-
— Дунёнинг иши шунақа экан, мулла Али! — деб уни юпатиб қўйди [Отабек]. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Лоақал бир кафт тупроқ ташласангиз-чи, мулла йигит! Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
мулла сўзи қатнашган жумлалар:
Мулла бўлмоқ
-
У ўқиб, мулла бўлиб, бирор шаҳарни олиб берармиди менга! К. Яшин, Ҳамза;
-
Қамоқдан жиндак бўлса ҳам мулла бўлиб қайтганлигим шу лаҳзада кучини кўрсатди. Х. Лутфуллаев, Бахти кулган йигит
Мулла қилмоқ
-
— Хўп, қизим, хўп, поччаси боқмаса боқмасин, мен ўзим боқаман, ўқитиб, катта мулла қиламан, — деди Моҳлар ойим. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Мавлон Мусаевич ўрнидан турди. Ўзича Зумрадни бир мулла қилиб қўймоқчи бўлди. С. Сиёев, Отлиқ аёл
Мулла жиринг, муллажиринг
-
Сенга ўхшаш, менга ўхшаш мойжувози борлар солиқ тўламай қўйса, советнинг ҳамёнига мулла жиринг қаёқдан тушади? П. Турсун, Ўқитувчи
Мулла минган эшакдай
-
Азиза ҳам эри бир кунмас-бир кун мулла минган эшакдай, ювош тортиб келишини кутиб юрди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Қамоқда эзилса, мулла минган эшакдай бир кунмас-бир кун балки чиқиб келар Ойбек, Танланган асарлар.
МУЛЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MULLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мулла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар