мукофот
билан улашинг
1. Бирон-бир фаолият соҳасидаги алоҳида ютуқлар учун рағбатлантириш шакли (қимматли буюм, пул, медал, орден ва шу кабилар).
-
Олий мукофот. Давлат мукофоти. Пул мукофоти. Мукофот бермоқ. Мукофот олмоқ. Мукофотга тақдим этмоқ.
-
Ғолиблар махсус мукофотлар билан тақдирланишди. Газетадан
-
Баҳрихон бир қўй билан бир кўйлаклик атлас мукофот олган экан. А. Қаҳҳор, Хотинлар
-
Биринчи даражали диплом ва пул мукофоти билан қайтди. С. Аҳмад, Юлдуз
2. Кишининг ўз қилмиши, хатти-ҳаракати учун қайтган қаримта; умуман, совға, тортиқ.
-
биздан кейингилар ҳам бу ерга келиб сув ичади — ҳаққимизга дуо қилади. Бундан ортиқ мукофот борми бизга?! Мирмуҳсин, Меъмор
-
Дунё можаросидан қўл ювмоқчи бўлган бир отага кексайган кунларида фарзанд доғини кўрмасликнинг ўзи ҳам улуғ мукофотдир. А. Қодирий, Ўтган кунлар,
МУКОФОТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MUKOFOT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мукофот сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар