мулк
билан улашинг
1. Ихтиёрдаги, қўлдаги бор мол-дунё, ер-сув, иморат ва бошқалар бойликлар.
-
Жамоат мулки. Хусусий мулк. Шахсий мулк.
-
[Комилов Қодировга:] Давлат мулкини, халқ мулкини кўз қорачиғидай сақлашимиз керак. Уйғун, Навбаҳор
-
Мадамин отасидан қолган молига мол, мулкига мулк қўшди. П. Турсун, Ўқитувчи
2. кўчма Бойлик.
-
Ойбекнинг қаламига мансуб асарлар аллақачон қардош халқларнинг маънавий мулкига айланган. Газетадан
-
Республика кенгаши қишлоқларни қайта қуришда тўпланган бой тажрибаларни ҳамманинг мулкига айлантириш ҳақида астойдил ғамхўрлик қилмоқда. Ўзбекистон қўриқлари
-
Ўз аҳамиятини йўқотмайдиган асарлар умумсанъат мулки, халқлар мулки бўлиб қолди. Н. Сафаров, Оловли излар
3. эскирган, китобий Жой, мамлакат каби маъноли сўз билан бирикиб, шу сўз англатган жой, мамлакат, вилоят маъносини билдиради.
-
Подшоҳ ҳазратлари, мулки Хуросоннинг тақдири ва ҳаёти сизнинг қўлингиздадир. Ойбек, Навоий
-
Йўқ жаҳон мулкида биздек ожиз-у бечора халқ. Аваз
4. кўчма Баъзи сўзлар билан бирикиб, шу сўз англатган нарсага тегишлиликни билдиради.
-
Бу кишининг сеҳрли бўёқларидан чиқаётган суратлар гўзаллик мулки. С. Кароматов, Сўнгги бархан
-
Ҳусн мулкида киши танҳо бўларми мунча ҳам? Муқимий
МУЛК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MULK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мулк сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар