йиғла
билан улашинг
1. Йиғи қилмоқ (
-
Ачиниб йиғламоқ. Пиқ-пиқ йиғламоқ. Ув тор-тиб йиғламоқ. Ўкириб йиғламоқ. Ҳўнграб (ҳўнг-ҳўнг) йиғламоқ.
-
Энди онага қўшилиб қиз йиғлар, қизга қўшилиб она йиғларди. Чўлпон, Кеча ва кундуз
-
Бола ҳануз чирқираб йиғлар эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. кўчма Нолиш қилмоқ.
-
Узоқ-узоқларда мусиқа йиғларди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
йиғла сўзи қатнашган жумлалар:
Айтиб йиғламоқ
Аччиқ-аччиқ йиғламоқ
-
Кеча унинг уйидан хотин кишининг аччиқ-аччиқ йиғлаган товуши эшитилди. А. Қаҳҳор, Қанотсиз чит-так
Зор йиғламоқ
-
Бола: Дадам, дадам! деб зор йиғларди. К. Яшин, Ҳамза
Йиғлаб кўриш(а)ди
-
Тўн йиғлаб кўришди.
-
[Ҳотам:] Қани, совимасин [рюмкага қуйиб]. Бу жонивор кабоб билан йиғлаб кўришади. Қитдай-қитдай ютайлик. Н. Сафаров, Ҳаёт мактаби
Юм-юм йиғламоқ
-
Ача-хон юм-юм йиғлаб, онасининг пешонасини силарди. К. Яшин, Ҳамза
Қон йиғламоқ
-
Холанинг оғир юрак яраси янгиланар, қон йиғлаган қайғули куни ёдига тушар эди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
ЙИҒЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YIG‘LA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
йиғла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар