йиғлоқи
билан улашинг
1. айнан Йиғлоқ.
-
Оналар инжиқ, йиғлоқи болаларини гапимга кирмасанг, чакалакзорга элтиб ташлайман деган пўписа билан тийиб келишган. Ж. Абдуллахонов, Хонадон
2. Йиғи товушига ўхшаш, йиғи каби.
-
Бозоринав масжидининг пастаккина мезанасига чиқиб, шом азонини айтган сўфининг йиғлоқи овози уни ўзига келтирди. С. Кароматов, Бир томчи қон
-
Маҳкам нималигига тушунолмас, ҳар қалай, бу ашула эмас, қандайдир йиғлоқи нолиш эди. Р. Файзий, Ҳазрати инсон
3. кўчма Кишини эзадиган; мунгли (куй, оҳанг ва шу кабилар ҳақида).
-
Мунгли булбулдай Ингради тинмай, Бағрим эзарди, Борлиқни ёқиб Йиғлоқи сурнай. Ғ, Ғулом
-
Ёзармидим йиғлоқи байтни, Титрармидим кўзда ёш билан? А. Орипов
-
Бу қўшиқларнинг [насиҳат қўшиқлари] бадиий савияси паст ва оҳанги йиғлоқи. Ў. Рашид, Қўшиқлар ҳақида
ЙИҒЛОҚИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YIG‘LOQI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
йиғлоқи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар