йиғма
билан улашинг
1. Фойдаланилмайдиган пайтда йиғиб-тахлаб қўйиладиган, йиғиладиган.
-
Йиғма курси.
-
Бу ерда [палаткада] уч йиғма койка бир-бирига тақаб қўйилган эди. А. Мухтор, Давр менинг тақдиримда
-
Бир неча киши машиналардан ғириллатиб кўтарилган йиғма нарвонлардан бино томларига чиқа бошлади. М. Хайруллаев, Тилла маржон
-
Чўлда икки ва бир хонали йиғма уйлар қурилди. Ўзбекистон қўриқлари
2. Турли қисм ёки элементлардан йиғилган, бир бутунни ташкил қиладиган; терма.
-
У яқинроқ бориб, эълон тагидаги рўйхатни кўрди: Қишлоқ ўқувчиларининг ёзги йиғма отряди. Унда йигирмадан ортиқ боланинг номи ёзилган. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
-
Ёшларнинг вакиллари йиғма оркестр садолари остида стадион майдонини айланиб чиқишади. Газетадан
ЙИҒМА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YIG‘MA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
йиғма сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар